Рубл тарихий минимумга қулади

Рубл тарихий минимумга қулади
Forex валюта бозорида 7 март куни бўлиб ўтган савдоларда Россия рубли курси долларда — 140,25, еврода — 145,87 нисбатни қайд этиб, тарихий минимумни янгилади.

Доллар ва евронинг рублга нисбатан курси, жума кунги савдо якунларига солиштирганда, 7 март куни 20 фоизга қимматлашди, деб ёзди «Bloomberg».

Россия банки 5, 7 ва 8 март кунлари Мосбиржанинг барча бозорларида савдолар ва ҳисоб-китоблар ўтказмаслик қарорига келган эди.

Россия валютасининг галдаги қулаши нефт эмбаргоси хавфи билан изоҳланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар