07:00 / 16.03.2022
1 769

АҚШ Лукашенконинг 38 хил вариантдаги исми ва фамилиясини санкциялар рўйхатига киритди

АҚШ Лукашенконинг 38 хил вариантдаги исми ва фамилиясини санкциялар рўйхатига киритди
Фото: «4esnok.by»
АҚШ Молия вазирлиги Александр Лукашенконинг рафиқаси Галинани санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълумот берилган.

Галина Лукашенко — Беларусь президентининг турмуш ўртоғи ва катта ўғиллари Виктор ҳамда Дмитрийнинг онаси (улар ҳам Александр Лукашенко каби АҚШ санкцияларига учраган). Аёл эри 1994 йилда Беларусь президентлигига сайланганидан бери ундан алоҳида яшайди. Лукашенконинг таржимаи ҳолида рафиқаси ҳақида маълумотлар берилмаган.

Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги Александр Лукашенко исми, фамилияси ва шарифи борасида аниқлик киритган. Вазирликнинг санкциялар рўйхатига ушбу сўзларнинг 38 хил шакли ёзилган. Рўйхатда рус ва беларус тилларидаги турли транслитерациядаги вариантлар кўзда тутилган. Мазкур аниқлаштиришлар нима учун қўшимча қилингани ҳозирча номаълум.

АҚШ ва бошқа ғарб давлатларининг ҳукуматлари Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Минск расмийларига нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирган. Россия армияси Украинага Беларусь ҳудудидан туриб ҳам ҳужум қилмоқда. Бироқ беларуслик ҳарбийларнинг жанговар ҳаракатлардаги иштироки борасида расмий ахборотлар йўқ.

15 март куни Александр Лукашенко гўёки Беларусга учирилган Украинанинг «Точка У» ракетаси хавфсизлантирилганини маълум қилган. Лукашенко ушбу ҳаракатни Беларусни урушга қайтаришга уриниш деб атаган. Шунингдек, у беларуслик ҳарбийларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслигини қайд этиб, Россия ҳукумати ҳам уларни урушга чорламаётганини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Лукашенконинг 38 хил вариантдаги исми ва фамилиясини санкциялар рўйхатига киритди