
Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россия Украинага украиналик ҳарбийларнинг барчаси Мариуполни 21 март куни соат 10дан соат 12га қадар «ҳеч қандай қурол ёки ўқ-дориларсиз келишилган маршрут бўйича» тарк этиш бўйича режани тақдим этган. Бу ҳақда РФ Мудофааси бошқаруви Миллий маркази раҳбари Михаил Мизинцев хабар қилди.
«Украина қуролли кучлари бўлинмалари, ҳудудий мудофаа батальонлари, хорижий ёлланма аскарларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, қуролларни топшириш ва Украина томони билан келишилган гуманитар йўлак орқали Киев назоратидаги ҳудудга ўтишга чақирамиз. Қуролни ташлаганларнинг барчасининг Мариуполдан хавфсиз чиқиши ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолиниши кафолатланади», — дея унинг сўзларини келтирган ТАСС.
Украина вице-премьери Ирина Верешчук Киев россиялик ҳарбийлар март ойи бошидан буён қамал қилаётган Мариуполни топшириш бўйича бундай ультиматумни қабул қила олмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, РФ мудофаа вазирлиги мактубида шаҳардан тинч аҳоли эвакуацияси фақат украиналик ҳарбийлар қуролни ташлаб, шаҳардан чиққанидан кейин бошланиши мумкинлиги айтилган.
«8 саҳифалик мактубда яна тарихга қайтилган ва бошқа бўлмағур гаплар. Улар бундай мактубни БМТга ҳам, Қизил хоч қўмитасига ҳам жўнатишган ва халқаро тузилмалар бунга эътибор қаратиб, Украинага босим қила бошлашига умид қилишган. Бу рўй бермади. Қизил хоч ва БМТ бу Россиянинг манипуляцияси экани ва у ердагилар гаровга олинган одамлар эканини тушунишади.
Ҳеч қандай топшириш, қуролларни ташлаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Биз Россия томонига бу ҳақда маълум қилдик. Мен шундай ёздим: «Сиз 8 саҳифалик хат ёзишга вақт кетказгунча — шунчаки гуманитар йўлак очинг», — деган Верешчук «Украинская правда» учун берган изоҳида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар