11:45 / 22.03.2022
3 443

"The Guardian" Байденнинг президентлигини «қарғиш урган» деб атади

"The Guardian" Байденнинг президентлигини «қарғиш урган» деб атади
Фото: AP
АҚШда бензин нархи ошиши давом этмоқда, бу эса президент Жо Байден ва унинг маъмурияти учун яна бир муаммо, деб ёзмоқда "The Guardian".

«Байденнинг президентлигини қарғиш урган», дейди сиёсатшунос Ларри Жейкобс.

Унинг сўзларига кўра, Байденнинг муаммолари лавозимга киришган биринчи кундан бошланган: президент бирдан коронавирус пандемияси билан тўқнаш келди, кейин инфляция назоратдан чиқиб кетди, ундан кейин Украинада инқироз юзага келди, ҳозир эса Қўшма Штатларда энергия харажатлари тез ўсиши қайд этилмоқда.

"The Guardian“ нашрининг ёзишича, бензин Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операция»сидан анча олдин кўтарила бошлаган. Бироқ Байден бунинг учун Москвани айблаган. Кўплаб республикачилар, ўз навбатида, АҚШ президентини сайловолди ваъдаларини бажармагани, шунингдек, хатоларни инкор этишга урингани, лекин уларни тузатмагани учун қораламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "The Guardian" Байденнинг президентлигини «қарғиш урган» деб атади