17:33 / 25.03.2022
1 377

Россияда Visa ва Mastercard очиш учун Ўзбекистонга парвозлар ташкил қилина бошлади

Россияда Visa ва Mastercard очиш учун Ўзбекистонга парвозлар ташкил қилина бошлади
Фото: «Интерфакс»
Россия туроператорлари халқаро тўлов тизимлари карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга саёҳатларни сотишни йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР) хабар бермоқда.

Украинадаги уруш кетидан Visa ва Mastercard Россияда фаолиятини чеклаган эди.

Парвоз қилишни истаган россияликлар учун бошқа давлатда Visa ва Mastercard карталарини чиқариш энг қулай йўллардан биридир.

Биринчи бўлиб ВЕДИ Group туроператори ушбу тизим бошлангани ҳақида эълон қилди.

‘‘Ўзбекистонга Visa учун" саёҳати Тошкентдаги меҳмонхонада икки кечани ўз ичига олган ҳолда уч кунга мўлжалланган. Иккинчи куни сайёҳлар эрталаб бир соатни Visa ёки Mastercard карталарини чиқариш ва олишга сарфлашлари мумкин, — дейилади АТОР хабарида.

Экскурсия нархи одам бошига 230 доллардан бошланади, парвоз учун эса алоҳида тўланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Visa ва Mastercard очиш учун Ўзбекистонга парвозлар ташкил қилина бошлади