Жо Байден президент Анжей Дуда билан учрашган Полшага ташрифи якунида Америка етакчиси Варшавадаги Қироллик қасрида нутқ сўзлади. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебалар ҳам бор эди.
АҚШ президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши уруш бошлаш қарорини рус жамиятини «19-асрга» улоқтирган «стратегик муваффақиятсизлик» деб атади.
“НАТО чегарасини бир дюйм ҳам кесиб ўтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Низомнинг бешинчи моддасига кўра, иттифоқ ҳудудининг ҳар қаричини муҳофаза қилиш муқаддас бурчимиздир”, деди Байден.
Сиёсатчи, шунингдек, русларга «сизлар бизнинг душманимиз эмассиз» деган сўзлар билан мурожаат қилиб, «бу уруш рус халқига муносиб эмас», дея қўшимча қилган.
«Путин Украинани деназиялаштириш билан бандлигини айтишга журъат этди. Бу ёлғон, бемаъни ёлғон - ва у буни билади», деб таъкидлаган АҚШ президенти.
Жо Байден, шунингдек, Владимир Путин «ҳокимиятда қола олмаслигини» айтган. Кейинроқ Оқ уйнинг аниқлик киритишича, бу Москвада «режимни ўзгартириш»га чақириш ҳақида эмас, балки, Россия минтақадаги бошқа давлатларни назорат қила олмаслигини кўрсатиш ҳақида, деб изоҳ берилган.
Шанба куни тушдан кейин Америка президенти Варшавадаги миллий стадиондаги украиналик қочқинларни қабул қилиш марказига ташриф буюрди ва кўчирилганлар ва уруш қурбонлари тақдирини шарҳлар экан, россиялик ҳамкасбини «қассоб» деб атаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш