10:08 / 29.03.2022
1 861

Роман Абрамович заҳарлангани айтилмоқда, у ҳатто кўриш қобилиятини йўқотган

Роман Абрамович заҳарлангани айтилмоқда, у ҳатто кўриш қобилиятини йўқотган
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, 2022 йил, март ойи бошида россиялик миллиардер Роман Абрамович тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳатто бир муддат кўриш қобилиятини йўқотган.

Журналистларнинг фикрича, бу заҳарланиш бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолат 55 ёшли бизнесменнинг соғлиғига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум, фақат битта нарса аниқ - энди унинг ҳаётига жиддий хавф йўқ. Бу ҳақда журналистларга ишбилармоннинг вакили айтиб, энг ёмон ҳолат ортда олганини таъкидлаган.

Заҳарланиш ҳодисаси бир неча ҳафта олдин, Украина ва Россия томонлари ўртасидаги музокаралар чоғида содир бўлган. Миллиардер ўзини ёмон ҳис қилганва унинг танасида, терисида ўзгаришлар кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда етакчи шахслардан бири бўлиши маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роман Абрамович заҳарлангани айтилмоқда, у ҳатто кўриш қобилиятини йўқотган