19:00 / 29.03.2022
2 667

Урушнинг 33-куни: россиялик аскарларнинг жасадлари, Харьковда егулик учун навбат

Урушнинг 33-куни: россиялик аскарларнинг жасадлари, Харьковда егулик учун навбат
Украинада Россия босқини бошланганига 33 кун бўлди. Ғарб компаниялари Россияни тарк этишда давом этмоқда — бу сафар Carlsberg ва Heineken мамлакатдан чиқиб кетди. Мустақил оммавий ахборот воситалари деярли қолмади: «Новая газета» фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Миллиардер Роман Абрамович ва Россия-Украина ўртасида март ойи бошида Киевда ўтказилган тинчлик музокараларининг икки иштирокчиси кимёвий қурол билан заҳарланган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Wall Street Journal ва Bellingcat.

Мариуполда уруш бошланганидан бери, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, беш мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Украина қўшинлари бир неча жабҳада қарши ҳужумга ўтди ва қатор аҳоли пунктларини қайтариб олди. Meduza урушнинг ўттиз учинчи кунидан олинган асосий фотосуратларни жамлади.

Суми вилояти, Тростянец шаҳридаги жиддий шикастланган турар жой биноси. Украина қўшинлари қарши ҳужум пайтида шаҳарни Россия кучларидан қайтариб олишга муваффақ бўлди. 2022 йил 28 март
Фото: AP Photo


Тростянец аҳолиси жангдан кейин қолдириб кетилган, ўт очилмаган артиллерия снарядларини кўздан кечирмоқда. 2022 йил 28 март
Фото: AP Photo


Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлиги фонида ишдан чиқарилган танк. Тростянец, 2022 йил 28 март
Фото: AP Photo


Украиналик аскарлар қўлга олинган рус армияси юк машинасини ҳайдаб кетмоқда. 2022 йил 28 март
Фото: AFP


Харьков вилоятидаги Малая Роган қишлоғининг рус қўшинларидан озод қилиниши. 2022 йил 28 март
Фото: AFP


Украина Қуролли кучлари аскари Киев вилояти Лукяновка қишлоғи чеккасида россиялик аскарни дафн қилмоқда. 2022 йил 28 март
Фото: Reuters


Украиналик аскарлар ва улар яқинида ётган россиялик ҳарбийларнинг жасадлари. Тростянец, 2022 йил 28 март
Фото: AP Photo


Мариупол кўчаларидан бирида юрган маҳаллий аҳоли. 2022 йил 28 март
Фото: «ТАСС»


Харьковда гуманитар ёрдам учун навбат. 2022 йил 28 март
Фото: Reuters


Харьковда ўт ўчирувчилар омбордаги ёнғинни ўчирмоқда. Омбор Россия қўшинларининг снарядлари тегиши оқибатида аланга олган. 2022 йил 28 март
Фото: EPA
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 33-куни: россиялик аскарларнинг жасадлари, Харьковда егулик учун навбат