Фото: Picture Alliance
Швецияда олий суд судяси супермаркетда ўғирлик қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Пер Николс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 67 ёшли судя аёл рождество байрами арафасида Стокҳолмдаги супермаркет ходимлари томонидан ушланган.
Dagens Juridik нашрининг ёзишича, у ветчина, фрикаделка, сосиска ва пишлоқларни халтага солиб олиб чиқиб кетаётган бўлган. Судянинг ўзи ўғирлик қилишга уринганини рад этган.
Судя 50 минг швед кронаси (4800 евро) миқдорида жаримага тортилган. У феврал ойида истеъфога чиққан. Хабар қилинишича, аёл 20 йилга яқин вақт судялик қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди