Фото: DW
Франция президенти Эммануэль Макрон Украинанинг Буча шаҳрида ўлдирилган тинч аҳолининг суратларига изоҳ бериб, «Россия ҳукумати ушбу жиноят учун жавоб бериши кераклиги»ни маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.
«Киев вилоятининг озод этилган Буча шаҳрида олинган суратларга қараб бўлмайди. Кўчаларда қўрқоқларча ўлдирилган юзлаб тинч аҳоли. Қурбонларга ҳамдардлик, украинларга эса бирдамлигимни билдираман. Россия ҳукумати ушбу жиноят учун жавоб бериши керак», — деб ёзади Макрон.
Германия канцлери Олаф Шольц ўз навбатида, «Россия ҳарбийларининг мазкур жиноятларини тергов қилиш» ва буйруқ берган ҳамда уни ижро этганларни жавобгарликка тортиш кераклигини маълум қилган. У тез орада Россияга қарши янги санкциялар жорий этилишини билдирган.
Киев вилоятидан Россия қўшинлари чиқиб кетгандан сўнг кўчаларда ўнлаб тинч аҳолининг жасадлари қолган – уларнинг баъзилари қўллари боғланган ҳолда топилган. Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Буча шаҳрида камида битта судсиз қатл ҳолати қайд этилган.
Украина президент девони раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович ўзининг видеомурожаатида Киев вилоятидаги шаҳарлар – Буча, Ирпен ва Гостомелда содир бўлган воқеалардан дунё даҳшатга тушиши кераклигини айтди. У ушбу шаҳарлардаги манзараларни қўрқинчли фильмлардаги кадрларга қиёслади ҳамда Россия қўшинларини уруш жиноятларида, жумладан, талончилик, зўрлаш ва тинч аҳолини ўлдиришда айблади.
Украина бош прокурори Ирина Венедиктованинг маълум қилишича, Россия ҳарбийларидан озод қилинган Киев вилояти ҳудудларида 410 нафар тинч аҳолининг жасадлари йиғиб олинган. Унинг сўзларига кўра, суд-тиббиёт экспертлари ҳозиргача 140 қурбоннинг жасадини кўздан кечирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди