
Фото: The New York Times
Россияда 2022 йил якунлари бўйича ишсизлик биринчи чоракдагига нисбатан икки баравардан кўпроққа ошиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги таҳлилчилар фикрига таяниб хабар берди.
Уларнинг тахминига кўра, мамлакатда ишсизлик даражаси 9 фоиздан ошиб, ўн йил давомидаги энг юқори кўрсаткичга етади.
«Бу Россияда ислоҳотлар бошланган ва заводлар ёпилган 90-йиллар бошларини эслатади», — деган олий иқтисодиёт мактаби профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Евгений Гонтмахер агентлик билан суҳбатда.
Қайд этилишича, компаниялар оммавий ишдан бўшатишлар ўрнига маошларни қисқартириши, ходимларни тўлиқсиз иш кунига ўтказиши ёки ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариши мумкин.
Март ойида янги вакансиялар сони февралдагига нисбатан 20 фоизга камайган, энг кескин пасайишлар Москва ва Санкт-Петербургга тўғри келади, деб ёзади Bloomberg. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.