21:36 / 07.04.2022
1 201

Россиялик энг машҳур миллиардерлар 2021 йилдан бери қанча маблағ йўқотди?

Россиялик энг машҳур миллиардерлар 2021 йилдан бери қанча маблағ йўқотди?
Фото: Forbes
Украинадаги уруш россиялик миллиардерларининг бойлигига жиддий таъсир қилди. Бунга уларга нисбатан қўлланилаётган санкциялар ва заифлашган рубль сабаб бўлди. Forbes журнали россиялик энг машҳур миллиардерларнинг йўқотишларини таҳлил қилди.

2022 йилги дунё миллиардерлари рўйхатидан 83 нафар россиялик жой олган. Бу кўрсаткич ўтган йили 117 нафар эди. Россиялик миллиардерлар ўтган йилдан бери ўртача 27 фоиз ёки ҳар бири 2 млрд доллардан йўқотишди.

6 нафар миллиардернинг йўқотишлари 10 млрд доллардан кўпроқ бўлди. Булар Леонид Михелсон (-10,9 млрд доллар), Алексей Мордашов (-15,9 млрд доллар), Геннадий Тимченко (-10,7 млрд доллар), Вагит Алекперов (-14,4 млрд доллар), Сулаймон Керимов (-11,4 млрд доллар) ва Татяна Бакалчук (-10,9 млрд доллар).

Қуйида бойлигининг катта қисмидан айрилган энг машҳур россияликлар ҳақида сўз юритилади.

Роман Абрамович
2022 йилги соф бойлиги: 6,9 млрд доллар (7,6 млрд йўқотган)

Абрамович бугунги кунда Ғарбда Путин сабабли қўлланилаётган сўнгги санкцияларнинг энг таниқли юзи ҳисобланади. Олигархнинг Gulfstream G650 самолёти, Лондондаги 140 млн долларлик ҳашаматли уйи ва унинг севимли «Челси» футбол жамоаси Ғарб ҳукуматлари томонидан санкцияга учраган.

Абрамович санкциялар туфайли «Челси»ни сотувга қўйишга мажбур бўлди ва хайрия жамғармасини ташкил этишини эълон қилди. Британия ҳукумати агар Абрамович бир тийин ҳам чўнтагига солмай кетса, клубни сотишга рухсат беришини айтган.

Алишер Усмонов
2022 йилги соф бойлиги: 11,5 млрд доллар (6,9 млрд йўқотган)

Facebook’нинг дастлабки инвестори ва металл магнати Алишер Усмонов ҳам АҚШ ва Буюк Британия санкцияларига учради. Усмонов бойлигининг асосий қисми унинг Металлоинвестдаги улушидир. Шунингдек, у Xiaomi ва бошқа телеком, тоғ-кон саноати ва медиа компанияларида улушларга эга.

Усмонов 2018 йилда «Арсенал» футбол клубидаги 30 фоиз улушини қарийб 700 млн долларга сотган эди. Усмонов 2000 йилдан 2014 йилгача «Газпром» давлат конгломератининг шўъба корхонаси «Газпром Инвестхолдинг»ни бошқарган.

Собиқ қиличбоз Алишер Усмонов 2022 йилгача Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти бўлган. Санкциялар туфайли у федерация президентлигидан кетишга мажбур бўлган эди. Унинг рафиқаси Ирина Винер бадиий гимнастика бўйича кўплаб россиялик Олимпиада совриндорларини тайёрлаган.

Владимир Потанин
2022 йилги соф бойлиги: 17,3 млрд доллар (9,7 млрд йўқотган)

Потанин ҳозирда Россиянинг иккинчи энг бой одамидир, аммо ўтган йилдан бери у 10 миллиард долларга яқин бойлигини йўқотди. Санкциялар фонида у йигирма йил давомида хизмат қилган Гуггенхайм музейи жамғармаси бошқарувидан кетди.

2021 йил февралда унга тегишли бўлган «Норилкс Nikeл» Арктикадаги йирик нефть тўкилиши учун 2 млрд доллар жаримага тортилган эди. Кейинчалик жарима 300 млрд долларгача пасайтирилган.

Алексей Мордашов
2022 йилги соф бойлиги: 13,2 млрд доллар (15,9 млрд йўқотган)

Россиянинг собиқ энг бой одами ўтган йилдан бери ўз бойлигининг ярмидан кўпини йўқотди. Мордашов февраль ойида Европа Иттифоқи томонидан санкцияга учраган эди. Мордашов «Северстал» пўлат компанияси ва дунёдаги энг йирик сайёҳлик компанияларидан бири бўлган ТУИ Group’нинг асосий акциядори ҳисобланади.

Вагит Алекперов
2022 йилги соф бойлиги: 10,5 млрд доллар (14,4 млрд йўқотган)

Алекперов Россиядаги «Сбербанк» ва «Роснефть» давлат компанияларидан кейин энг йирик компаниялардан бири бўлган «Лукойл» нефть гигантида улушга эга. Бир пайтлар нефть платформасида оддий ишчи бўлган Алекперов ўтган йилдан бери бойлигининг ярмидан кўпини йўқотди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик энг машҳур миллиардерлар 2021 йилдан бери қанча маблағ йўқотди?