Швейцария Россиянинг 7,5 млрд швейцар франкига (8 млрд доллар) тенг миқдордаги активларини музлатди. Бу ҳақда Швейцария иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти вакили Эрвин Боллинжерга таяниб Bloomberg хабар берди.
Март охирларида Швейцарияда Россиянинг 5,75 млрд франклик активлари музлатилгани хабар қилинганди. Улар банк ҳисобрақамлари, кўчмас мулк ва санъат асарларини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, SECO активлар мусодара қилинмагани, балки эгаларида қолишини билдирган.
Боллинжернинг сўзларига кўра, Россиянинг Швейцариядаги активлари 150–200 млрд швейцар франкини ташкил этади. Унинг айтишича, 900 нафарга яқин россиялик санкциялар рўйхатига киритилган, аммо «уларнинг озчилиги» Швейцарияда кўчмас мулкка эга. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди