Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди

Спорт1 дақиқа ўқиш8
Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк партияси 38 юришдан сўнг дуранг билан якунланди.
  • Ўзбекистонлик гроссмейстер рақибини доимий босим остида ушлаб, уни вақт танқислигига солишга муваффақ бўлди.
  • Гукеш 17-юришда 17...Bb4 жавобини топиш учун 36 дақиқа 14 сония вақт сарфлади.

Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионати илк партияси кескин курашга бой бўлди. Гукеш бир юриш устида 36 дақиқа вақт сарфлади, Жавоҳир эса рақибини доимий равишда мураккаб вазиятлар олдида қолдирди. Шунга қарамай, ҳиндистонлик шахматчи аниқ ҳимояланиб, партияни дуранг билан якунлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда FIDE расмий сайтида маълум қилинди.

Партиянинг дастлабки босқичидаёқ, саккизинчи юришда иккала фарзин ҳам тахтадан олинди. Ўйин нисбатан сокин тус олгандек кўринса-да, Жавоҳир икки оти ёрдамида рақиб шоҳига турли йўналишлардан босим ўтказишга уринди.

Гукеш учун эса нафақат тахтадаги вазият, балки вақт ҳам муаммога айланди. У 17-юришда 17...Bb4 жавобини топиш учун 36 дақиқа 14 сония ўйлади. Бу вақтда Жавоҳирда анча кўп вақт захираси қолган эди. Ўзбекистонлик гроссмейстер рақибини тобора кўпроқ ўйлашга мажбур қилди.

Партиянинг энг муҳим лаҳзаларидан бири 27-юришда юз берди. Жавоҳир от билан шоҳ берганида, Гукеш шоҳини орқага чекиниш ўрнига олдинга — f6 катагига олиб чиқди. 27...Kf6 юриши орқали у рақибининг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Кейинчалик Жавоҳир ҳам айнан шу юришни етарлича баҳоламаганини тан олди.

Javohir Sindarov va Gukesh D shaxmat turnirida bir-biriga qarshi dona surmoqda.

Гукеш вақт танқислигига қарамай, кейинги юришларда ҳам аниқ ўйнади. Жавоҳир эса устунликни ғалабага айлантира олмади. Натижада 38 юришдан сўнг томонлар дурангга келишди.

Хўш, Жавоҳир Синдаров ҳақиқатан ҳам ғалабага яқин эдими? У вақт бўйича рақибидан анча устун бўлган ва амалдаги чемпионга босим ўтказган. Бироқ шахмат таҳлиллари тахтадаги вазиятни аниқ ғалаба имконияти сифатида баҳоламайди. Гукешнинг ҳимояси эса партиянинг энг эътиборли жиҳатларидан бири бўлди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак»: Гвардиола Роналдуни муносиб кузатишга чақирди
  2. Ўзбекистон
    Ўзгидромет 26 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди: ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда
  3. Ўзбекистон
    Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз давлатлар рейтингида 27-ўринни эгаллади
  4. Маданият
    «Miss Universe — 2026» ғолибаси аниқланди: илк бор она тожни қўлга киритди (видео)
  5. Спорт
    Ўзбекистонлик икки жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди: бирига уй, иккинчисига 200 миллион сўм берилди
  6. Дунё
    Россияда 5 минг рубллик сохта купюралар хавотир уйғотмоқда: уларда заҳарли моддалар аниқланган
  7. Дунё
    Трамп “Озодлик куни” сабабли икки куркани афв этди: улар байрам дастурхонига тортилмайди
  8. Дунё
    Таиландда филни чўмилтириш пайтида ходим унинг ичидаги чиқиндиларни қўли билан олиб ташлади (видео)
  9. Жамият
    Ўзбекистонда мушукдан ҳам катта каламуш кўрган йигитлар ҳайратда қолди (видео)
  10. Ўзбекистон
    Гулнора Каримова активларининг яна бир қисми қайтарилади