Фото: РБК
Арманистон кассация суди 2008 йилги оммавий тартибсизликларда айбланган Никол Пашинянни оқлади. Биласиз, у ҳозир бош вазир.
Пашинян 2010 йил январида етти йилга озодликдан маҳрум этилганди. Салкам икки йил панжара ортида ўтириб, амнистиция бўйича озодликка чиққан.
2008 йили Никол Пашинян Арманистон президентлиги учун курашган Левон Тер-Петросяннинг сайловолди штаби аъзоси эди. Ўшанда улар ютқазишган — Серж Саргсян кўпчиликнинг овозини олганди.
Ушбу сайлов натижаларидан норози мухолифат ўша йилнинг март ойи бошларида Ереван марказида намойиш уюштирди. Кейин тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар бошланиб кетди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, икки юздан ортиқ инсон жароҳатланганди ўшанда. Пашинян 2008 йил воқеаларининг энг фаол иштирокчиларидан бири эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди