17:30 / 11.04.2022
1 091

Украинани тарк этган қочқинлар сони 4,5 миллиондан ошди

Украинани тарк этган қочқинлар сони 4,5 миллиондан ошди
Фото: Reuters
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, Украинани тарк этган қочқинлар сони 4,5 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси сайтида айтилган.

Бошқарма маълум қилишича, 24 февралдан буён 4 миллион 503 минг 954 нафар қочқин Украинанинг қўшни давлатлар билан чегарасини кесиб ўтган.

Фото: Reuters
Хусусан, 2 миллион 593 минг 902 нафар қочоқ Польша, 686 минг 232 нафари Руминия, 419 минг 101 нафари Венгрия, 410 минг 882 нафари Молдова, 404 минг 418 нафари Россия, 314 минг 485 нафари Словакия ва 19 минг 96 нафари Беларусь чегараларини кесиб ўтган.

Бу рақамларга қўшимча равишда БМТ 18—23 февраль кунлари Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидан 113 минг киши Россияга қочганини ҳам хабар қилди.

Фото: Reuters
Ташкилотда таъкидланишича, евроҳудудга келган қочқинларнинг Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига, масалан, Италия, Германия, Франция ва Чехияга кўчиб ўтишда давом эттирмоқда. Баъзилар АҚШ, Буюк Британия ва Австралияга кетмоқда.

Аввалроқ БМТ жараён кўлами ва тезлигидан келиб чиқиб, содир бўлаётган воқеаларни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик миграция инқирози деб атаган эди. Шу билан бирга, хориждаги украиналик қочқинларнинг деярли ярми болалардир.

Бундан ташқари, камида 13 миллион киши Украинани тарк эта олмаётгани маълум қилинган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинани тарк этган қочқинлар сони 4,5 миллиондан ошди