Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги сиёсати «геноцид» эканини маълум қилди. Аммо у содир бўлаётган воқеаларга юристлар баҳо бериши кераклигини қўшимча қилган. Бу ҳақда АҚШ президенти Аёва штатида мамлакатда нарх-навонинг ошиб кетаётгани борасида ўтказилган йиғилишидан сўнг, омма олдидаги чиқишида таъкидлаган.
«Ҳа, мен буни геноцид деб атадим, чунки Путин шунчаки украиналик бўлиш ғоясини йўқ қилишга уринаётгани аниқ бўлиб бормоқда. Биз юристларга халқаро миқёсда бу атама тўғри келадими ёки йўқлигини ҳал қилишига рухсат берамиз, аммо маълум бир тарзда менга шундай туюлмоқда», — дейди Байден.
Шунингдек, Байденнинг ҳисоблашича, рус қўшинлари Украинага киритилганидан кейин бутун дунёда бензин ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилган. «Дунёда иккита йирик дон ишлаб чиқарувчи — Хитой, яъни Украина ва Россия — одатда қилган ишларини бажармаяпти, шу сабабли барча нархлар ошди. Бугунги инфляцияга оид маълумотларни кўрдик — март ойида 70 фоизли ўсиш Путин томонидан айтилган бензин нархига тўғри келган», — дея қўшимча қилади Байден. У Конгрессни мамлакатдаги юқори инфляция билан боғлиқ «мазкур муаммони зудлик билан ҳал этишга» чақирган. Америка президентининг айтишича, нархлар кўтарилишини секинлаштириш мақсадида қўлдан келган барча ишни қилмоқда.
АҚШ Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг мартида йиллик инфляция 8,5 фоизгача тезлашган (февралда 7,9 фоиз эди), бу 1981 йилнинг декабридан буён мамлакатда 12 ойлик даврда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Жо Байден Владимир Путинни «қонли диктатор ва Украина халқига қарши ахлоқсиз уруш олиб бораётган ҳақиқий каллакесар» деб атаган. Ундан аввал, 16 март куни эса Байден Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб атаганди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ давлат раҳбарининг «Путинни ҳарбий жиноятчи» деб атаган баёноти «ўринсиз ва кечириб бўлмайдиган нутқдан» бошқа нарса эмаслигини айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди