Фото: RTVI
Кипр ҳукумати йигирмадан зиёд «олтин паспорт» эгаларини фуқароликдан маҳрум қилади. Бу ҳақда «Phileleftheros» газетаси ёзди.
Паспорти олиб қўйиладиганлар рўйхатига тушганлар:
- Михаил Гуцериев — «Сафмар» гуруҳи директорлар кенгаши раиси;
- Алексей Кузьмичев — «Альфа-Групп» консорциуми асосчиларидан бири;
- Вадим Мошкович — «Русагро» ДК директорлар кенгаши собиқ аъзоси;
- Александр Пономаренко — «Шереметьево халқаро аэропорти» директорлар кенгаши собиқ аъзоси;
- Юқоридаги шахсларнинг оила аъзолари.
Кипр ҳукумати охирги ўтказган йиғилишида «олтин паспорт»га эга 21 кишини, жумладан, россиялик тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзоларини фуқароликдан чиқариш рўйхатини тасдиқлаган. Ушбу чора ва юқоридаги шахсларга қўлланган санкциялар ўзаро боғлиқлиги айтилмоқда.
Кипр «олтин паспорти»
Кипр «олтин паспорти» (фуқаролиги)ни олмоқчи бўлган хорижликлар орол шимолида 250 минг евродан бошланадиган ёки жануби ва пойтахтида 450 минг евродан бошланадиган кўчмас мулкни харид қилишлари керак. Қўшимчасига 100 минг евро хайрия қилиш ҳам талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди