10:30 / 15.04.2022
924

Колумбия Европа Иттифоқига энергия ресурсларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

Колумбия Европа Иттифоқига энергия ресурсларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди
Фото: AP Photo
Колумбия Россия энергия ресурслари ўрнини қоплаш учун Европа Иттифоқига энергия ташувчиларни етказиб беришни оширишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Иван Дуке CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат нефть ва газ қазиб олишни ошириши, шунингдек, тоза водород ва кўмир етказиб беришни йўлга қўйиши мумкин. «Колумбия бугун кўмир қазиб олишни ошира олади. Бизда дунёдаги энг катта ресурслардан бири бўлсак-да, ундан энергия ишлаб чиқаришда фойдаланмаймиз», — дейди Дуке.

У Германия канцлери Олаф Шольц билан музокаралар якуни бўйича Колумбия кўмир етказиб беришни оширишини маълум қилган.

Колумбия етакчиси ҳозирда уч кунлик ташриф билан Нью-Йоркда бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад — мамлакатга хорижий инвестицияни жалб этиш.

Колумбия Кончилик ва энергетика саноати вазирлиги маълумотларига кўра, нефть-газ секторига мамлакат ЯИМнинг 3,3 фоизи, фойдали қазилмаларга эса ЯИМнинг 2 фоиздан бироз кўпроқ қисми тўғри келади.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва газини импорт қилишни тақиқловчи қонунни имзолаганди. Европа Иттифоқи эса Россияга қарши олтинчи санкциялар пакети устида иш бошлагани, у нефть билан боғлиқ чекловларни ўз ичига олиши маълум қилинди.

Европа Иттифоқи импорт қиладиган нефтнинг 25 фоизи Россия ҳисобига тўғри келади. Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2021 йилда ЕИга аъзо давлатлар Россиядан 48,5 миллиард евролик нефть, 22,4 миллиард евролик нефть маҳсулотларини импорт қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбия Европа Иттифоқига энергия ресурсларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди