Фото: «SLON»
Франция президентлиги учун 10 апрель куни ўтказилган сайловда (биринчи тур) курашдан чиқиб кетган Жан-Люк Меланшон иккинчи турда ўз тарафдорлари қандай йўл тутиши ҳақида ўз тахминларини билдирди.
Энг кўп овоз тўплаган амалдаги президент Эммануэл Макрон ва «Миллий бирдамлик» партияси номзоди Марин Ле Пен кейинги турга йўл олди.
Биринчи турда «Бўйсунмас Франция» сўллар партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон 21,95 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаганди. Кейин у ўз тарафдорлари билан уч кунлик онлайн-консултация ўтказиб, 200 мингдан зиёд одамнинг фикрларини ўрганди.
Ўз тадқиқотидан келиб чиқиб, сиёсатчи иккинчи турда ўз сайловчилари уч стратегиядан бирини танлашларини айтди.
Уларнинг учдан бир қисмидан зиёдроғи (37,65 фоиз) сайловга келишади ва бюллетенларни яроқсиз ҳолатга келтиришади ёки бўш қолдиришади.
Учдан бир қисмидан озроғи (28,96 фоиз) сайловга умуман келиш ниятида эмас. Тахминан учдан бир қисми (33,40 фоиз) сайловга келиб, амалдаги президент Эммануэл Макрон учун овоз беришади.
Марин Ле Пен номзодини улардан ҳеч қайси бири ёқлаш ниятида эмас — Меланшоннинг ўзи ҳам тарафдорларини Ле Пенни қўллаш ниятидан қайтарган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди