Фото: 8pm News
19 апрель куни Шри-Ланканинг Рамбуккана шаҳрида полиция намойишчиларга қарата ўт очди. Оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам жароҳатланди, деб ёзмоқда 8pm News.
Нашрнинг ёзишича, намойишчилар ёнилғи нархини яна ошириш тўғрисидаги қарорга норозилик билдириб чиққан пайтда хавфсизлик кучлари билан тўқнашув юз берган ва полиция одамларга ўқ узган. Воқеадан кейин маҳаллий аҳоли Рамбукканадаги полиция бўлимини ўраб олиб, бинога тош отган.
18 апрель куни Шри-Ланкадаги нефть ва газ компанияси Сейлон нефть корпорацияси (CPP) томонидан ёнилғи нархларининг ошиши тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг, бунга қарши дастлабки намойиш 15 соат давом этганди. Унда Шри-Ланка полицияси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
ОАВ хабарларига кўра, Шри-Ланка ҳозирда Осиё давлатлари орасида энг юқори инфляцияга дуч келмоқда. Республикада озиқ-овқат ва ёнилғи етказиб беришда узилишлар, импортга тўлов учун доллар тақчиллиги кузатилмоқда. 12 апрель куни Шри-Ланка ташқи мажбуриятларини бажара олмади.
Мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият туфайли оммавий норозилик намойишлари бошланди. Шу сабабли Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Кўп ўтмай Шри-Ланка ҳукумати мамлакатдаги кенг кўламли намойишлар фонида истеъфога чиқди.
Бундан ташқари, иқтисодий инқирозга қарши норозилик намойишлари фонида президент укасини молия вазири лавозимидан бўшатди. Шри-Ланка раҳбарининг ўзи, норозиликларга қарамай, ўз лавозимини тарк этишдан бош тортди, бироқ яна уч нафар қариндошини Вазирлар Маҳкамасидан четлатди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди