Фото: Wu Hong / EPA / ТАСС
Хитой ҳукумати АҚШда ижтимоий вазият ёмонлашаётганига эътибор қаратди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.
"Биз АҚШда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият мунтазам ёмонлашиб бораётганига эътибор қаратдик. Бу тизимли тусдаги сурункали муаммо", - деди у.
Хитойлик дипломатнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати ирқий камситиш, жиноятчилик ва зўравонлик каби муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши зарурлигини исботлайдиган кўплаб фактлар мавжуд. Ван Вэнбин шунингдек, АҚШнинг “бойлар учун фойдали ва камбағалларни жазолайдиган” юридик тизимини зарарли деб атади.
"АҚШ – охирги 20 йил давомида ҳар йили ўточар қуроллардан фойдаланилган ҳолда йирик фавқулодда ҳодисалар содир бўлган ягона ривожланган мамлакат", - дея қўшимча қилди у.
"Қўшма Штатларнинг бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқларини бузишда айблашга етарлича ваколати йўқ", - дея хулоса қилди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди