15:37 / 21.04.2022
1 287

Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Одамларнинг ўғирланиши ҳақида

Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Одамларнинг ўғирланиши ҳақида
Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.

«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.

— Херсонда вазият анча қўрқинчли бўлишига қарамасдан, одамлар митингларга чиқишда давом этмоқда. Шуниси қўрқинчлики, одамлар йўқолиб қолмоқда. Истило бошидан буён ўғирлаб кетилган ёки ғойиб бўлган 44 кишининг исм-шарифини биламан. Агар улар ўғирлаб кетилган бўлса, буни «З» ҳарфлари тушилган Россия ҳарбий формасини кийган одамлар қилган. Кишининг бошига қора ахлат қопини кийдириб, уйидан чиқариб кетишади. Ёки бўлмаса, одамлар Россия блокпостларида ғойиб бўлмоқда. Уларнинг ундан кейинги тақдири номаълум.

Бироқ мен дастлаб ғойиб бўлиб, кейинроқ қайтиб келган бир неча кишини топдим ва уларнинг ҳикояларидан қаерда сақланганини билиб олдим. Бу Теплоэнергетиклар кўчаси 3-уйдаги собиқ тергов изоляцияси бўлиб, у ерда Россия истило маъмурлари импровизацион қамоқхона ташкил қилган. Одамларни дўппослашади, сўроқ қилишади, сўнг яна дўппослашади. У ердан чиқиб кетишга муваффақ бўлган одамлар сўзларига кўра, икки нафар чет эл — Испания ва Нидерландия фуқаролари ҳам бор. Улар ачинарли ҳолатда, Нидерландия фуқароси эса ўлим ёқасида.

Шаҳарнинг етакчи Telegram-каналларини қидиришмоқда, чунки Херсондаги анъанавий ОАВлар ишлашдан деярли тўхтаган. Журналистлар, фаоллар, волонтёрлар ва қачондир Донбассда хизмат қилган одамларни ҳамда УХХ (Украина хавфсизлик хизмати) ходимларини қидиришган. Аммо, билишимча, УХХ ходимларининг барчаси урушнинг илк кунлариданоқ шаҳарни тарк этган, шунинг учун ҳам уларни топиша олмаган, менимча. Оддий фуқаролар эса фаол равишда ғойиб бўлмоқда: 5 апрель куни Херсон мери 100 дан ортиқ киши йўқолганини маълум қилганди.

Давоми бор... Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Одамларнинг ўғирланиши ҳақида