Фото: Павел Дуров
Telegram асосчиси Павел Дуров Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролигини олди. Бу ҳақда Forbes Дуровга яқин бўлган манбаларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, шу тарзда Дуров тўрт мамлакат – Россия, Сент-Китс ва Невис, Франция ҳамда БАА фуқаросига айланди.
Манбанинг сўзларига кўра, Дуров БАА фуқаролигини 2021 йил февралда олган.
У саёҳатлар учун БАА ва Франция паспортларидан фойдаланади, «Сент-Китс ва Невис паспорти Дуров Россиядан эмиграция қилган дастлабки йилларда керак бўлган», дея қўшимча қилган манба.
«Павел Россияга бормайди ва саккиз йилдан буён бу мамлакатда ҳеч қандай активлари йўқ. Telegram Россияда офис ёки ходимига эга эмас, Россиядаги фойдаланувчилар сони 8 фоиздан ошмайди», — деган яна бир манба. Унинг айтишича, Дуровнинг Россия паспорти муддати «аллақачон тугаган».
Дуров 2017 йилда Dubai Media City эркин иқтисодий ҳудудидаги бинолардан бирида Telegram бош қароргоҳини очган. У БААга кўчиб ўтиши сабабини эркин иқтисодий ҳудудда солиқлар йўқлиги ва «бир йилда 180 кун ҳукуматга ишлашни истамаслиги» билан изоҳлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди