16:30 / 24.04.2022
1 242

Битта салонда 11 киши. Украиналиклар енгил автомобилларда уйларини қандай тарк этмоқда?

Битта салонда 11 киши. Украиналиклар енгил автомобилларда уйларини қандай тарк этмоқда?
Украина аҳолиси уруш сабаб ўз уйларини тарк этмоқда – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 24 февралдан буён беш миллионга яқин украиналик мамлакатдан чиқиб кетган (бу Иккинчи жаҳон урушидан бери Европадаги энг йирик қочқинлар оқими).

Яна етти миллиондан ортиқ киши ўз турар жойларини тарк этиб, Украинанинг бошқа қисмига кўчишга мажбур бўлган. Кўпчилик хавфли жойлардан шахсий автомашиналарида, баъзан битта салонда ўндан ортиқ одам, уй ҳайвонлари ва ўзлари билан олиб кетишга муваффақ бўлган нарсалари билан йўлга чиқмоқда. Meduza қочоқларнинг эвакуация пунктларида ва бошқа давлатлар билан чегарада олинган суратларини жамлади.

Ҳудудий мудофаа хизматчилари машинадаги одамларни назоратдан ўтказмоқда. Киев вилоятининг шарқий фронт чизиғидаги блокпост.
Фото: EPA


Торескдан одамларни эвакуация қилаётган кўнгилли.
Фото: Zuma Press


Мариуполлик қочқинлар Россия назоратидаги блокпостда.
Фото: Reuters


Ирпендаги автомобиль.
Фото: Сипа


Мариуполликлар шаҳарни тарк этмоқда.
Фото: Reuters


Украина жанубидан оила Запорожьедаги эвакуация пунктига етиб келди.
Фото: EPA


Донецк вилояти, Безименной қишлоғида эвакуация қилинганлар учун лагер.
Фото: «ТАСС»


Безименнойдаги бола ва мушук.
Фото: «ТАСС»


Мушук Руминиядаги чегара назоратида. У ўтирган машина Украинадан паромда жўнаб кетди.
Фото: AP Photo


Мариуполликлар Запорожьедаги эвакуация пунктида.
Фото: EPA


Мариуполлик эркак Запорожьедаги эвакуация пунктида машинадан юкларни туширмоқда. У бу ерга бутун оиласи, жумладан, 81 ёшли бувиси билан келган.
Фото: EPA


Запорожьедаги эвакуация пункти. Машинада орқа ойна ўрнига — плёнка.
Фото: EPA


Мариуполлик оила Запорожьедаги эвакуация пунктида. Ушбу машинада 11 киши ва бир ит 6 кун йўл юрган.
Фото: Zuma Press


Гостомелда ойналарига ўқ тегган ва қизил хоч белгиси туширилган машина.
Фото: Getty Images


Машинадаги одамлар Тростянец шаҳридаги марказий темир йўл станцияси яқинида ишдан чиқарилган рус танкига қарамоқда. Станция Россия базаси сифатида ишлатилган.
Фото: Getty Images


Бучадаги ёниб кетган машиналар.
Фото: Zuma Press


Эвакуация машинасида йиғлаётган мариуполлик аёл.
Фото: Zuma Press
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Битта салонда 11 киши. Украиналиклар енгил автомобилларда уйларини қандай тарк этмоқда?