00:12 / 26.04.2022
2 078

Трамп судга ҳар куни 10 минг доллардан жарима тўлашга ҳукм қилинди

Трамп судга ҳар куни 10 минг доллардан жарима тўлашга ҳукм қилинди
Фото: Reuters
Ню-Йорк суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни судга ҳурматсизлик қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда Ню-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс маълум қилди.

Суд шунингдек, Трампни Trump Organization компанияси содир этган эҳтимолий жиноятларни тергов қилиш доирасида судга ҳужжатларни тақдим этмагани учун ҳар куни 10 минг доллардан жарима тўлашга ҳукм қилди.

Трамп бу жаримани суд талабини бажармагунига қадар тўлайди.

Аввалроқ Манхэттен прокуратураси Trump Organization компанияси ва унинг молиявий директори Аллен Вайсселбергни солиқ қонунчилигини бузганликда айблаганди. Маълумот берилишича, компанияда 15 йил давомида солиқ тўламаслик схемаси амал қилиб келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп судга ҳар куни 10 минг доллардан жарима тўлашга ҳукм қилинди