Украинани бутунлай ёқиб юборишмоқчи, бироқ “рус тажовузкорлари” эмас балки, “америкалик халоскорлар”. Бу Пасха байрамидан сўнг Киевда узоқ кутилган муҳтарам меҳмонларни кутиб олинганда бутунлай равшан бўлди.
ЕИ ва бир қанча Европа давлатлари раҳбарлари аллақачон Украина пойтахтида бўлиб қайтишди, энди энг асосий халоскорнинг – америкаликларнинг навбати. Байден келмади, бироқ икки нафар асосий ходимларини: давлат бош котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остинни жўнатди. Иккинчисининг украиналик сиёсатчилар ва генераллар билан қадрдон биродарлиги ва Зеленскийнинг бутун мамлакат раҳбариятини америкаликлар билан учрашувга олиб келгани акс этган кадрлар жуда аҳамиятли. Бироқ Блинкен ва Остиннинг музокарадан кейин айтган гаплари бунданда муҳимроқ.
“Бу уруш яна қанча давом этишини билмаймиз. Аммо билганимиз шуки, мустақил ва суверен Украина Вламидир Путинга қараганда ҳали кўп яшайди. Ва бизнинг Украинага йўллаётган кўмагимиз ҳам бутунлай ғалаба бўлгунча давом этади...”,- бу Энтони Блинкеннинг сўзлари.
“Биз Россиянинг шу қадар заифлашишини хоҳлаймизки, у Украинага бостириб кирганда нима қилганини энди қилолмай қолсин. Улар жуда кўп ҳарбий кучларини йўқотди ва биз улар тезда кучга киришини хоҳламаймиз”, - бу эса Ллойд Остиннинг айтганлари.
“Уларнинг қобилиятлари нуқтаи назаридан ғалаба учун биринчи қадам- бу ғалаба қозонишга бўлган умид. Ва шунинг учун ҳам улар бизнинг ғалаба қозонишимизга ишонади. Ишонамизки, биз-улар- агар тўғри қурол, тўғри кўмак бўлса, ва қўлимиздан келганча ёрдам берсак ғалаба қозонишимизга ишонамиз”.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг “Путин мағлуб ва Украина ғолиб бўлмагунича биз хотиржам бўлмаймиз” деган сўзлари нимани англатади?
Англо-саксонлар уларнинг мақсади Россиянинг мағлубияти эканлигини ваниҳоят эълон қилди. Бу нафақат Украинадаги урушни қурол-яроғ билан таъминлаш орқали узайтириш, балки мамлакатимиз ва қуролли кучларни максимал даражада заифлаштиришдан иборат. Остин тўғридан-тўғри: шу қадар заифлашишини хоҳлаймизки, рус армияси аллақачон қилган ишини энди бажара олмай қолсин деди. Яъни хорижий ҳудудга ҳужум қила олмайди, ҳарбий операцияларни ўтказа олмайди.
Бу ҳолатда Украинанинг ғалабаси нафақат Россиянинг мағлубияти, балки Ғарбнинг бошқаларнинг қўли билан эришилган ғалабаси бўлади. Наҳотки, Москва бундай баёнотларига қандай жавоб беришини англо-саксонлар билмаса. Наҳотки, улар унинг мағлубиятини ўз мақсади қилиб олиб кейин қандай бўлмасин ўз юзини сақлаб қолиш имкониятидан маҳрум бўлаётганини билмаса.
Чунки нима бўлмасин, Россия ғалаба қозонади, гап ғалабанинг қадрида. Ва нафақат биз, балки Киев учун ҳам. Англо-саксонларнинг уруш алангасида Украинани ёқиб юборишга тайёрлигига шубҳа йўқ. Бироқ АҚШ ва Буюк Британия маъмурияти кейин нима бўлиши ҳақида ўз халқига қандай тушунтириб бериш ҳақида ўйлаб кўришса яхши бўларди. Яъни, агар Украина мағлуб бўлса, бу Киевнинг ғалабасига пул тиккан АҚШ билан Буюк Британиянинг мағлубияти ҳам дегани.
Ёки улар мағлубиятни ғалаба сифатида кўрсата оладими? Армиясиз ва денгизга йўли йўқ, ўз элитасидан нафратланадиган, ваҳима кайфиятидаги жамият- ахир бу ҳам Украинаку, демак руслар мағлуб бўлдими? Ва Украина ҳам Ғарбдан хавфсизлик кафолатларини олмаслиги (чунки кафолатларни келажаги фақат Россияга боғлиқ бўлган давлатга ҳеч ким бермайди) ва бу ҳам Москванинг мағлубияти сифатида кўрсатилиши мумкинми? Муаммо шундаки, бундай ҳийла-найранглар фақат содда одамларни алдаши мумкин, қолган ғарбий бўлмаган дунё шунчаки кулиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади: Ғарбда “Россиянинг мағлубияти” деб ўз фуқароларини алдашга ҳаракат қилишяпти.
Демак, бундан чиқяптики, англо-саксонлар ростдан ҳам ғалаба қилишига ишонадими? Ахир бу реалликка тўғри келмайдику, ҳатто ғарбнинг объектив бўлган ҳарбий экспертлари ҳам бундай сценарийнинг эҳтимоли ҳақида гапирмаяпти. Ғарб умид қилиши керак бўлган ягона нажот - иложи борича ҳарбий ҳаракатларни узайтириш. Ва ҳатто шунда ҳам натижа қандай бўлишига шубҳа йўқ.
Россияни мағлуб этишнинг фақат биттагина реал имконияти бор: у ҳам бўлса уни ичкаридан йўқ қилиш. Аммо бунда Ғарбнинг асосий умиди ҳам иш бермайди, Владимир Путин айтгандек, бунда ҳатто энг кичик муаммо ҳам ёрдам бермайди. Шу билан бирга, Россиянинг бўлинишидек усул англо-саксонларлар учун ҳамон жуда самарали деб ҳисобланса-да, ҳатто уларнинг бундай қатъий ишончи ҳам ўз мақсадларини жанг майдонидаги мағлубиятга қаттиқ боғлаш зарурлигини тушунтирмайди.
Дарҳақиқат, англо-саксонлар бундай натижага эришиш истаги билан, жамиятимиз бирлигини фақат мустаҳкамлайди, чунки Украинадаги операцияни ва Владимир Путинни қўллаб-қувватламайдиган одамларнинг кўпчилиги ўз армиясининг мағлубиятини хоҳламайди. Чунки бу қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини яхши билади. Бу худди Ғарбда русча бўлган ҳамма нарсанинг бекор қилинишига ўхшайди: бу бизнинг кўпчилик ғарбча тарафдорларини ҳайратда қолдирди ва ўз мамлакатига бўлган муносабатини қайта ўйлаб кўришга мажбур қилди.
Унда англо-саксонлар “айёр режасининг” сири нимада? Нега улар охири ўзларига зарба бўладиган ишни қиляпти? Афсуски, ҳеч қандай сир йўқ. Ғарб яна бир марта русларга бўлган муносабатининг қурбони бўлди. “Агар руслар Киевни уч кунда қўлга олмаган бўлса, улар мағлубиятга учраши мумкинлигига ишонишди. ( доно атлантик стратеглари унутмаслиги керакки, руслар ва украинлар-битта халқ. Бошқача эканига қанчалик ишонтиришмасин). Ўз прагматик реалликка мойиллигига қарамай шунга ишонишди.
Шу сабабли Россия мағлубиятига пул тикиш - бу шунчаки Украина картасини уни илҳомлантириб охирги марта ўйнашга уриниш, имкон қадар ставкаларни кўтариш. Бундан улар руслар қўрқишини, титрашини ва ўз мақсадидан воз кечишига умид қилган.
Кейин эса туман тарқайди ва Украина мағлуб бўлган пайт Ғарбнинг ўзини оқлашга ҳам ҳоли қолмаган бўлади: жуда кўплаб муаммолар юзага чиққан бўлади. Давлатнинг ичидаги ва ташқарасидаги синовлар ҳам мураккаб бўлади. “Нега Россия эмас, биз ютқаздик” деган саволнинг жавоби эса фақат бўлажак тарихчилар учун қизиқ бўлиб қолади.
Пётр Акопов
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда