Фото: «Домашний очаг»
Одатда бекажонлар ошхонада газ, печ, музлаткич ва раковинани тез-тез тозалайди. Аммо энг кўп бактерия йиғиладиган жой булар эмас. «Домашний очаг» нашри ўзида энг кўп бактерия йиғадиган жиҳозлар ва уларни тозалаш бўйича тавсиялар бериб ўтди.
Губка
Ошхонадаги энг зарарли нарса — бу идиш ювиш губкаси. Аслида идишларни ювиш учун мўлжалланган губка вақт ўтиши билан уларда бактериялар сонини кўпайтириши ҳам мумкин. Шунинг учун губкани ойига камида икки марта янгилаш ва микротўлқинли печда дезинфекция қилиш лозим.
Қаҳва қайнатгич
Фото: «Домашний очаг»
Афсуски, кўпинча қаҳва қайнатгичда вақт ўтиши билан моғор ва бошқа бактериялар пайдо бўлади. Чайиш учун ойига бир марта сув идишига сирка, ҳидини йўқотиш учун эса яна сув қуйилади.
Уяли телефон
Фото: «Домашний очаг»
Овқат пишираётганда телефонни ошхонага олиб борасизми? Буни қилмаслик ёки ҳеч бўлмаганда антибактериал салфетка билан артиб, истеъмол қилинадиган маҳсулотлар ёнига қўймаслик керак. Чунки телефон одатда бактериялар кўпайиши учун қулай жой ҳисобланади.
Идишларни қуритиш учун гиламча
Фото: «Домашний очаг»
Уни ҳар куни қуритиш керак, акс ҳолда шилимшиқ ва моғор унинг юзасида тўплана бошлайди. Иложи бўлса, унинг эскисидан бутунлай воз кечиш яхшироқ. Идиш ювиш машинаси бўлмаса, тоза идишларни қуёш нури тушадиган жойда қуритиш мумкин.
Ошхона сочиқлари
Фото: «Домашний очаг»
Ошхона сочиқлари ҳам деярли ҳар куни янгиланиши керак. Патоген бактерияларнинг тарқалиши учун бир кеча етарли, шунинг учун уларни тез-тез ўзгартириш тавсия этилади.
Ошхонада тозалаш учун тавсия қилинган воситалар
Буғ
Печ ёки микротўлқинли печни тозалашдан олдин ичига бир пиёла иссиқ сув қўйиб, қайнатиб олинади. Буғ қуриган ва сачраган ёғни юмшатиб, тозалашни анча осонлаштиради. Худди шу тарзда, газ атрофидаги кафелларни тозалашни ҳам осонлаштириш мумкин. Бир идишга сув солинади ва уни 10-15 дақиқа қайнатилади, шунда илиқ, нам ҳаво кирни юмшатади.
Лимон
Маиший техника тез-тез алмаштириб бўлмайдиган нарса. Ярим бўлак лимон микротўлқинли печга қўйилади ёки идиш ювиш машинасининг юқори токчасига бир тилим жойлаштириб, ювиш жараёнига қўйилади, шунда ёқимсиз ҳидлар дарҳол йўқолади.
Эрувчан таблеткалар
Ҳайрон бўлманг, протезларни тозалаш учун мўлжалланган таблеткалар юзалардаги доғларни олиб ташлаш учун жуда мос келади. Масалан, кострюлка, стаканлар, шунингдек, шиша ва гулдонлар.
Болалар ёғи
Зангламайдиган пўлатдан ясалган юзаларни тозалаш учун болалар ёғи айни муддао. Тоза латтага озгина ёғ суртилади ва музлаткичнинг ички қисми артиб олинади. Ёғ чизиқларни қолдирмайди ва бармоқ излари билан яхши курашади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда