date

Буржлар ҳақида. Сигир (20 апрел - 20 май)

Буржлар ҳақида. Сигир (20 апрел - 20 май)

Рамзлари: буқа (қанотли), сигир (қанотли).
Ранглари: лимонранг, сариқ, оч зангори, тўқ сариқ, баҳорий ранглар (қизил– омадсиз ранг).
Тошлари: феруза, сапфир, ақиқ, опал, яшил мармар, нефрит, зумрад.
Гуллари: марваридгул, настарин.
Омадли рақамлари: 2, 4, 6 (6 га бўлинадиган барча рақамлар).
Омадли кунлари: душанба, жума.
Омадсиз куни: сешанба.

21-30 апрел оралиғида туғилган сигир буржи вакилларини Меркурий сайёраси бошқаради. Улар осонгина ишқий муносабатлар ўрнатади. Ҳаракатлари назокатли. Чиройли нарсаларга ўч, сўнги русумда кийинишга интилади. Сайру саёҳатга, ўзга мамлакатлар, маданиятлар ва хорижий тилларни ўрганишга мойил. Маънавият ва диний таълимотларга қизиқади.
Чуқур мушоҳада юритади. Ҳар қандай воқеа-ҳодисанинг моҳиятига етиб боради. Кучли математик қобилиятга эга. Ажойиб тижоратчи ва тадбиркор. Ҳаётдаги барча қийин, мураккаб вазиятлардан ёруғ юз билан чиқади.

1-10 май оралиғида туғилган сигир буржи вакилларини Ой бошқаради. Улар доимо кўтаринки кайфиятда юради. Туғма олийҳиммат ва кибор. Айни пайтда, раҳм-шафқатли, самимий, моҳир нотиқ, сўз билан бошқаларга таъсир эта олади. Яқинларига ўта меҳрибон, ғамхўр. Умрининг охирида катта муваффақият қозонади.
Дунёни уйғун ҳолда қабул қилади. Ўз руҳиятида ҳам уйғунлик ҳукмрон. Ҳар қандай инсон билан умумий тил топиша олади. Ташқи кўринишдан гўзал. Болаларга ва севимли инсонига ғамхўр. Ҳиссий лаззатларга ўч.

11-20 май оралиғида туғилган сигир буржи вакилларини Сатурн бошқаради. Улар мустақил бўлишни хоҳлайди. Аммо кўпинча бошқаларнинг, турли вазиятларнинг таъсири, ҳатто тазйиқи остида бўлади. Ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Моддий жиҳатдар ҳам қийналади. Ҳаммасини оқиллиги, сабр-тоқатлилиги туфайли енгиб ўтади.
Баъзан ўзини ёлғиз, ҳеч кимга кераксиздек ҳис этади, тушкунликка тушади. Ичкиликбозликка мойил. Ҳар қандай гина-қудратни ҳам унутиб, муносабатларни тиклай олади. Ҳис-туйғуларини ҳамиша ҳам ошкора намоён этавермайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Буржлар ҳақида. Сигир (20 апрел - 20 май)