08:01 / 17.08.2022
1 362

Қизил ликопчалар нега керак?

Қизил ликопчалар нега керак?
Фото: Noi.md
Озмоқчи бўлиб парҳез тутаётганларга қизил ликопчалар қўл келиши мумкин экан. Бу ҳақда тадқиқотчиларга асосланиб «Daily Mail» ёзмоқда.

Немис ва швейцар олимлари ўтказган тадқиқот маълумотларига ишонадиган бўлсак, қизил ликопчалардан овқатланадиган, қолаверса, худди шу рангдаги идишлардан ичимлик ичадиганларнинг истеъмол кўрсаткичи 40 фоизгача камайиб кетаркан.

Олимлар бунинг сабабини қизил ранг одатда хавф тушунчаси билан уйғун келишида кўришмоқда.

Юқоридаги тадқиқотга 41 нафар талаба жалб этилган. Аввалига уларга қизил ва кўк стаканларда чой берилган, синов якунида қизил стаканлардаги чой кўк стаканлардагига қараганда 44 фоиз кам ичилгани маълум бўлди.

Тадқиқотнинг иккинчи қисмида талабаларга ҳар бирига ўнтадан қоқланган кулча солинган оқ, қизил ва кўк ликопчалар тарқатилди. Бунда ҳам юқоридаги ҳолат: қизил ликопчаси борлар бошқаларга қараганда камроқ кулча ейишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизил ликопчалар нега керак?