13:45 / 20.11.2022
1 201

Қаҳва ичишда меъёрдан ошганликнинг 5 та белгиси

Қаҳва ичишда меъёрдан ошганликнинг 5 та белгиси
Фото: «Lady.mail.ru»
Агар бир стакан каппучино кундалик ҳамроҳингизга айланган бўлса, қаҳва билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш вақти келди. «Lady.mail.ru» нашри қаҳва ичишда меъёрдан ошганликни билдирувчи 5 та белгини эслатиб ўтди.

Қаҳва учун кўп пул сарфлаш

Эрталаб қаҳвахонада доимгидек каппучино, дўстлар билан учрашувда латте, ҳафтада бир марта қаҳва машинаси учун капсулалар сотиб олиш. Бюджетнинг асосий улуши қаерга кетишини ҳали ҳам билмаяпсизми?

Қаҳва ичилмаганда, ғазабланиш

Қаҳвага қарамлик шундай намоён бўлади: кайфият тушиб кетади ва ҳаётда ёқимсиз нарсалар кўпаяди. Аммо эспрессонинг биринчи дозаси билан барча аломатлар йўқолади, афсуски, буларнинг барчаси қаҳва ичишда чекланиш вақти келганлигининг белгисидир.

Титроқнинг кузатилиши, аммо совуқдан эмас

Иккита 0,5 литрли америcано қаҳвасидан кейин оёқ-қўллар беихтиёр қалтирай бошласа, ҳайрон бўлмаслик керак. Организм шу орқали кофеин дозаси ошиб кетганлиги ҳақида сигнал беради ва титраш функциясини ёқади.

Қаҳва организмни тетиклаштирмайди

Одатда қаҳва энергия беради, лекин бир стакан латтедан кейин энергия даражаси нолга тушади. Кофеинни ортиқча истеъмол қилиш туфайли организмни тетиклантириш учун янада кўпроқ доза керак.

Қаҳвадан исталган вақтда воз кеча олмаслик

Чекувчилар ҳам ярим саат ичида учинчи маротаба чекишдан олдин, уни истаган вақтда ташлай олишига ишонади. Қаҳвага қарамлик шифокорларнинг ихтироси эмас, балки соғлиқ муаммолари билан тўла ҳақиқий тобеликдир. Агар юқоридаги белгилар ўзингизга таниш туйилса, дарҳол чора кўриш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаҳва ичишда меъёрдан ошганликнинг 5 та белгиси