Чиройли ва соғлом қоматга эришишда жисмоний машқлардан сўнг истеъмол қилинадиган маҳсулотлар катта аҳамиятга эга. Спорт мураббийи Владимир Кузьмин машғулотлардан сўнг тўғри овқатланиш ҳақида сўзлаб берди.
Спортчиларнинг таъкидлашларича, машғулотлар туридан қатъий назар, организмни углеводородларга тўйинтириш керак.
“Аноболик ойна” атамаси тананинг жисмоний фаоллигидан сўнг оқсиллар, ёғлар ва углеводородларни тезроқ ҳазм қиладиган муддатни билдиради.
Соддароқ айтганда, бу машғулотлардан кейинги енгил тамадди учун қулай фурсат. Бу мушакларнинг бузилишини олдини олади ва моддалар алмашинувини меъёрлаштиради.
Спорт машқларидан сўнг овқатланиш зарур, чунки машқлар пайти организмнинг йўқотган қувватини тўлдириш лозим. Машқлардан сўнг 30-60 дақиқа кейин енгил тамадди қилиш айни муддао.
Хўш, қайси маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул?
Бу машғулотлардан кўзланган мақсадга боғлиқ. Бу ортиқча вазндан халос бўлиш ёки мушакларни чиниқтириш бўлиши мумкин. Бироқ, ҳар бир шуғулланувчи учун зарур маҳсулотлар:
- ёғсиз гўшт;
- балиқ;
- денгиз маҳсулотлари;
- тухум оқи (чунки тухум сариғида ёғ ва холестерин кўп);
- гуруч, гречка, сули;
- қора нон;
- крахмалсиз сабзавотлар - карам, помидор, бодринг, салат барги.
Узоқ давом этадиган машғулотлардан сўнг истеъмол қилиш учун идеал маҳсулот макарон ҳисобланади.
Мумкин эмас:
- фаст-фуд;
- юқори калорияли пишириқлар;
- колбаса, сосиска;
- чипс, қотган нон доналари, снеклар;
- ширин газланган ичимликлар, пакет ўрамидаги шарбатлар;
- шоколад;
- энергетик ва спиртли ичимликлар.
Ушбу маҳсулотлар мушакларни ўстирмайди, чунки таркибида ортиқча шакар, зарарли ёғлар бор.
Машғулотлар пайти ичимликлар ичиш ҳам катта аҳамиятга эга. Идеал ҳолатда бу ҳеч қандай қўшимчаларсиз, оддий ичимлик суви бўлиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”