date
views 23 764

Далвларга қайси бурж вакиллари мос келади?

Далвларга қайси бурж вакиллари мос келади?

[б]Аёл. [/б]Ҳаддан ташқари мағрур. Хиёнаткор эркаклар яхшиси ундан узоқроқ юргани маъқул. Кўпчилиги сирли ва чиройли. Дид билан кийинади. Келажакни олдиндан кўра билади.

[б]Эркак.[/б] Муҳаббат билан кўп ҳам чиқишавермайди. У хиёнат қилмайди. У билан вақтингиз қизиқарли ўтади. Ўнта хотин билан ғийбатлашиб ҳам шунчалик мириқмайсиз.

[б]ДАЛВ - ҚЎЙ: [/б]Бу иккаласи бир бири билан зекирмайди, лекин биронтаси ҳам ундан уcтунлик қилишларига йўл қўймайди. Муносабатларда кучли Қўй устун бўлади. Чиройли муносабатлар учун ва келажакда оила қуриш учун имконият бор.

[б]ДАЛВ - БУЗОҚ:[/б] Унчалик тўғри келмайди бир бирига. Далвнинг кўп қилиқлари Бузоққа ёқмайди, Далвга эса Бузоқнинг зиқналиги ёқмайди. Кўп тортишувлар бўлади. Дунёқараши жуда фарқ қилади. Шунинг учун муносабатлари оғир бўлади. Оила қуриш ҳам яхши чиқмайди.

[б]ДАЛВ - ЭГИЗАКЛАР:[/б] Бу иккаласи бир бирининг давомидек. Эгизакларга Далвнинг фаолияти ёқади. Далвга Эгизакларнинг характери ёқади. Бир бирини жуда яхши тушунади. Булар биргаликда ишлаши мумкин. Муносабатлари чиройли, яхши оила чиқади.

[б]ДАЛВ - ҚИСҚИЧБАҚА:[/б] Вақт ўтгани сари Далвга Қисқичбақанинг характери ёқмай бошлайди. Қисқичбақа эса бундан хафа бўлиб, ўзини кераксиз деб ҳис қилади. Муносабатларда қийинчиликлар кўп. Агар оила қуришса муаммо кўп бўлади.

[б]ДАЛВ - АРСЛОН:[/б] Далвнинг қилиқлари ва доимий таҳлил қилишлари Арслоннинг жиғига тегади. Арслон Далв ёнида ўзини ноқулай ва ишончсиз ҳис қилади. Булар ўртасида қисқа муносабат бўлиши мумкин, аммо кўнгилдагидек оила чиқмайди.

[б]ДАЛВ - СУНБУЛА:[/б] Бу иккаласининг дунёқараши ва барча нарсаларга муносабати ўзгача бўлгани учун, бир бирини доимо хато тушуниб, бир бирини доимо айблайди. Муносабатлари узоққа бормайди ва оила қуриш жуда қийин бўлади.

[б]ДАЛВ - ТАРОЗИ: [/б]Бу иккаласи бир бирига жуда мос. Характерлари жуда ўхшайди. Бир хил даражада жамоат ишларини ва саргузаштларни ёқтиради. Дўстлари кўп. Ўрталарида чиройли муҳаббат ҳамда дўстлик ўйғонади, шунингдек яхши оила қуришлари мумкин.

[б]ДАЛВ - ЧАЁН: [/б]Далвнинг доимий кайфияти ўзгаришлари Чаённинг жиғига тегади. Чаён Далвдан устун бўлмоқчи бўлади, аммо Далв эркинликни хуш кўргани учун Чаёнга кўп қулоқ солмайди. Далв жуда ҳам хушчақчақ ва киришимли, Чаён эса аксинча. Ҳар бирининг йўли бошқа-бошқа. Булар бирга бўла олмайди.

[б]ДАЛВ - ҚАВС: [/б]Мувозанатни ушлаб тура оладиган Далв муносабатларни сақлаб қолиши мумкин. Иккаласига ҳам саргузаштлар ёқади. Бир бирини рашк қилмайди ва бир бирига ишонади. Бири иккинчисидан устун бўлишга ҳаракат қилмайди. Яхши муносабатлар ўрнатишлари ва мустаҳкам оила қуришлари мумкин.

[б]ДАЛВ - ТОҒ ЭЧКИСИ:[/б] Бошланган романтик муносабатлари аста-секин дўстликка айланади. Далвни кўпроқ романтика ўзига тортади. Тоғ эчкиси эса кўпроқ жиддий ва ўз ишига берилган. Муносабатлари яхши бошланади, аммо яхши оила бўлиши учун кўп ҳаракат қилишлари керак бўлади.

[б]ДАЛВ - ДАЛВ: [/б]Ажойиб жуфтлик. Севги-муҳаббатда ва бошқа масалалар бўйича бир бирига жуда мос келади. Аммо бир бирини кучли сева олмайди, чунки бир бирини ички дунёсини жуда ҳам яхши билади. Жуфтликдан ташқари иккаласининг ҳам қизиқишлари ва дўстлари кўп. Лекин барибир яхши муносабатлар бўлиши мумкин. Бу иккаласи оила қуришса бўлади.

[б]ДАЛВ - БАЛИҚ:[/б] Буларнинг севгиси аста-секин мелодрамага айланади. Балиқлар Далвга тобе бўлади ва доимо Далвдан севишини исботлаб беришини талаб қилади. Бундан Далв ўзини қопқонга тушгандек сезади. Иккаласининг мақсадлари бошқа-бошқа. Бошида муносабатлари яхшидек туюлади, аммо ҳеч қаерга олиб келмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Далвларга қайси бурж вакиллари мос келади?