22:50 / 17.12.2022
1 467

Қай вақтда солишингизга қараб таомнинг мазали бўлишини белгилаб берадиган маҳсулотлар

Қай вақтда солишингизга қараб таомнинг мазали бўлишини белгилаб берадиган маҳсулотлар
Ошпазликда майда-чуйда нарсанинг ўзи йўқ: таом мукаммал бўлиши учун нафақат маҳсулотларнинг нисбатларини, балки уларни қўшиш вақтини ҳам аниқ билиш керак.

Помидор ёки томат пастаси

Фото: AdMe
Помидорда томат пастасида бўлгани каби жуда кўп кислота мавжуд бўлгани учун у картошканинг пишишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун агар макарон қовураётган бўлсангиз, унда помидорни картошка пишишига яқин солиш керак. Агар гўшт пиширсангиз, унда помидордаги кислота уни юмшоқроқ қилади ва пишириш вақтини қисқартиради.

Кўкатлар

Фото: AdMe
Барра кўкатлар, масалан, шивит, кинза ёки райҳон овқат тайёр бўлай деганда ёки қозонни печдан олганингиздан кейин қўшилиши керак. Гап шундаки, кўкатларнинг таъмини барглари ва пояларидаги эфир мойлари беради, улар иссиқлик билан ишлов бериш бошланганидан 10-15 минут ўтгач буғланади. Бошқа томондан, қуритилган кўкатларни пишишидан бир неча дақиқа олдин қўшиш керак.

Мурч

Фото: AdMe
Кўкатлар каби эфир мойлари мурчнинг таъми учун ҳам жавобгардир. Ушбу зиравордан максимал таъмга эга бўлиш учун мурчни майдалаб олиш керак. Мурчни ҳам мазаси йўқолмаслиги учун охирида қўшиш керак. Аммо майдаланган мурчнинг фойдаси камроқ.

Аччиқ қалампир

Фото: AdMe
Аччиқ қалампир тайёр таомнинг иссиқлигига бевосита таъсир қилади. Қалампир қанча узоқ пиширилса, аччиғи шунча камаяди. Агар овқат аччиқ бўлишини истасангиз, пишай деганда солинг. Агар таом унчалик аччиқ бўлмай, лекин қалампир таъми келиб туришини истасангиз, унда аввалроқ қўшинг.

Саримсоқ

Фото: AdMe
Таомдан саримсоқ таъми келиб туришини хоҳласангиз, овқат пишганда ёки таги ўчирилгандан кейин майдаланган саримсоқ қўшинг.

Қовурганда ҳам худди шундай қилиш керак: агар уни қовурилган сабзавотларга қўшмоқчи бўлсангиз, уни майдалаб, печни ўчиришдан ярим дақиқа олдин қўшинг.

Лимон шарбати

Фото: AdMe
Лимон ёки лайм шарбати таомларга озгина нордонлик ва ноодатий, нозик лаззат беради. Бироқ иссиқлик билан ишлов беришда цитрус бўлаклари ёки шарбати аччиқ бўлиб, овқатга ҳам ўтказади. Шунинг учун агар шўрва ёки соус мазали бўлишини истасангиз, овқатни печдан олганингиздан сўнггина қўшинг.

Туз

Фото: AdMe
Пишириқларга маза бериш учун хамирга ҳам туз қўшиш керак. Бироқ кўплаб ошпазлар тузни хамир қораётганда хамиртуруш билан бир вақтнинг ўзида солишади. Бу эса хамиртуруш кучини ўлдиради. Пишириқларингиз доимо майин бўлиши ва хамир яхши кўтарилиши учун хамиртурушга тўғридан-тўғри туз солманг, балки уни ун билан аралаштиринг.

Қисқичбақалар

Денгиз маҳсулотлари энг инжиқ маҳсулотлардан биридир. Қисқичбақалар қанчалик майин ва юмшоқ бўлиши пишириш вақтига боғлиқ: агар музлатилган қисқичбақалардан фойдалансангиз, аввал уларни муздан эритинг ва тайёр бўлишидан бир дақиқа олдин шўрвага қўшинг.

Пиширилмаган қисқичбақалар пушти ва шаффоф бўлгунга қадар 1-3 дақиқа давомида пиширилиши керак. Аниқ вақт уларнинг ҳажмига боғлиқ: қисқичбақалар қанчалик кичик бўлса, уларга камроқ вақт керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қай вақтда солишингизга қараб таомнинг мазали бўлишини белгилаб берадиган маҳсулотлар