Овқатланиш тарзи, уйқусизлик, зарарли одатлар ва генетика эрта қариш омиллари ҳисобланади.
Бундай хавфларни қандай камайтириш мумкин деган саволга россиялик косметолог, дерматовенеролог, тиббиёт фанлари номзоди Татяна Энтел жавоб берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, уйқусизлик ўрта ёшдаги одамларнинг эрта қаришининг асосий сабаби сифатида тан олинган. Бу ёшлик гормони деб аталадиган соматотроп гормон синтезининг бузилишига олиб келади.
Шунингдек, тўйиб овқатланмаслик эрта қаришга ёрдам беради, яъни рационда кўп миқдорда углеводлар, яъни шакар бўлади.
Кейинги элемент - зарарли одатлар. Чекиш коллагеннинг синтезини бузади ва терининг тузилишидаги салбий ўзгаришларнинг ривожланишига олиб келади. Aлкогол маҳсулотлари ҳам организмнинг тез қаришига сабаб бўлади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг