13:16 / 02.03.2023
312

Икки хил онг

Икки хил онг

Ёшлигимиздан бизга уқтириб келинган ёки биз ўзимиз атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисалардан олган нуқтаи назарларимиз ҳаётимизни қай тариқа олиб боришимизни белгилаб қўяди.

Агар ёшлигимиздан ақлли бўлишимиз кераклигини, билим бу тошга ўйилган каби аниқ тушунча эканлигини ёки билимли эканлигимизни доимо исботлаш кераклигини ўргатишган бўлса, демак бизнинг фикрлаш доирамиз чегаралаб қўйилган ва буни ҚОТИБ ҚОЛГАН ОНГ  десак бўлади.

Аксинча, ҳар қандай билимга меҳнат билан эришса бўлишлигини, ҳеч ким илмга бўлган юксак қобилият билан дунёга келмаслигини, ютқазишларга билимсизлик деб эмас, ўрганиш учун имконият деб қараш кераклигини ўргатишган бўлса, демак бизнинг фикрлаш доирамиз чегарасиз ва буни ЎСУВЧИ ОНГ деб аталади.

Бир нарсага иштиёқ билан доимий ҳаракат қилиш, ҳаттоки ўхшамаётган бўлса ҳам, бу ўсувчи онгнинг белгиси ҳисобланади. Ўсувчи онг билан фикрлаш инсоннинг келажакда дуч келадиган қийинчилик пайтларда ҳам йиқилиб қолмасликка ундайди.

 @lidernotes каналидан олинди


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Икки хил онг