Агар калориялар сонини кузатиб борадиган бўлсангиз, унда бу маҳсулотлар очликни қондириш керак бўлганда қутқарувчиларга айланиши мумкин. Аммо таомнома жадвалингизни қўпол равишда буза олмайсиз.
Сув — 0 ккал
Энг хавфсиз ичимлик! Ҳа, унда 0 калория бор. Бунинг сабаби унда ёғлар, оқсиллар ва углеводларнинг йўқлиги. Баъзан диетологлар очлик ҳисси бўлса, шунчаки ичимлик сувини тавсия этишлари бежиз эмас.
“Конжак” лапшаси — 8 ккал
Кам углевод ва юқори толали таркиби (оддий макарондан икки баравар юқори) бу лапшани ҳақиқий паст калорияли суперфудга айлантиради. Аммо ёмон томони: буни истеъмол қилгандан сўнг қорин бўшлиғида ноқулайлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин, чунки клечатканинг кўп миқдори қоринни дам қилади, шунинг натижасида тўйинганлик ҳисси таъминланади.
Қора қаҳва — 2 ккал
Бир чашка қора қаҳва ҳам зарар қилмайди. Асосийси унга круассан ёки бир бўлак торт қўшимча қилмасликдир. Бироқ бу маҳсулотни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш ярамайди. Кофеиннинг юқори даражаси қон босимини оширади ва юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи ортишига ҳам хизмат қилади.
Ровоч — 13 ккал
Ровоч антиоксидантларга бой, шунингдек, яллиғланишга ва микробларга қарши таъсирга эга. Бироқ бу ўсимликнинг ҳам бир қатор қарши кўрсатмаси бор. Масалан, буйрагида тош бўлган одамлар ровоч истеъмол қилиши тавсия этилмайди. Ровочдан тайёрланган маҳсулотлар ёки мураббо кўпроқ тарқалган бўлса-да, маҳсулотни салатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин.
Шакарсиз чой — 2 ккал
Сувга (агар у таъмсиз бўлиб туюлса) ва қаҳвага (уни эса кўп истеъмол қилиб бўлмайди) муқобил чой бўлиши мумкин. Асосийси, яна шакардан воз кечиш талаб этилади.
Редиска — 17 ккал
Енгил газак учун яна бир номзод, айниқса, баҳорда редискадир. Бу сабзавот иммунитет тизимини ва юрак фаолиятини мустаҳкамловчи витаминлар, минераллар ва эфир мойларига бой. Ягона салбий томони шундаки, редисканинг ошқозон шиллиқ қаватига таъсирини камайтириш учун сметана билан аралаштирган ҳолда истеъмол қилиш яхшироқдир. Фақат сметанани сотиб олаётганда ҳар доим кам ёғли маҳсулотни танлашга ҳаракат қилинг.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг