
Deep Look порталида чивинлар қонни сўраётган жараённи аниқ кўрсатилган видеоролик пайдо бўлди. Бу видео Калифорния университети олимлари томонидан олинган бўлиб, тадқиқот натижалари KQED журналида алоҳида мақола сифатида ёритилди, дейилади "Кун" нашри.
Олимлар чивин хартуми олтита кичик ниналардан иборат эканини аниқлашди. Улар шу даражада ўткирки, инсон улар терига суқилганини сезмай қолади. Жуфт игналар худди тишга ўхшайди, улардан бири терини осон кеса олади, иккинчиси эса қон яхши сўрилиши учун уни ёяди. Чивин чақаётган вақтида ишга тушувчи 150 дан ортиқ рецепторларга эга.
Бешинчи игнадан инсон организмига сўлак киради, бу эса қон айланишига йўл қўймайди ва қичимага олиб келади. Қон эса олтинчи игнадан чиқади. Аёл чивинлар организмдаги ортиқча сувни ташқарига чиқарган ҳолда қориндаги жойни бўшатади.
Ажабланарлиси шундаки, чивинлар планетадаги энг хавфли жонзот саналади. Сабаби улар инсон танасига турли вирусларни юқтириши оқибатида ҳар йили минглаб инсонлар вафот этади. Бунда чивинларни айблаб бўлмайди, чунки улар паразит ҳашаротлардан зарарланиб, вирус юқтиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар