12:04 / 21.04.2023
232

Парҳезсиз вазн йўқотса бўлади: Тез озишга ёрдам берадиган 6 та маҳсулот

Фото: “Новий очаг”

Вазн йўқотиш учун овқатдан воз кечиш эмас, балки кўпроқ фойдали таомлар истеъмол қилишингиз керак, натижада метаболизм тезлашиб овқат ҳазм қилиш жараёни яхшиланади. “Новий очаг” нашри тезроқ вазн йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини тақдим этди.

Сардина

Агар сардинага ўсимлик ёғи қўшиб тайёрламоқчи бўлсангиз, бу борада зайтун ёғи энг яхши танлов бўла олади. Бундай ҳолатда, сизнинг дастурхонингизда ёғсиз протеин, омега-3 ёғ кислоталари, шунингдек, метаболизмни рағбатлантирадиган ва ёғ парчаланишини тезлаштирадиган ёғларга бой таом бўлади. Бу таом бел қисмида жойлашган ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Чиа уруғлари

Бу уруғларни салат ёки эрталаб истеъмол қилинадиган йогуртга қўшинг ва одатдаги нонушта ёки тушлик ўрнига ҳақиқий ёғлардан халос бўлишга ёрдам берадиган озуқани оласиз. Майда уруғлар барча керакли озуқавий моддалар  ва минимал калорияни ўз ичига олади.

Фото: “Yandeks.ru”

Тузланган сабзавотлар

Совуқ тушиши билан тузланган сабзавотлар мавсуми бошланади. Агар туз миқдори ҳаддан ташқари ортиқча бўлмаса, улар нафақат соғлиқ учун, балки қомат учун ҳам жуда фойдали бўлиши мумкин. Гап шундаки, сирка ва сирка кислотаси қондаги қанд миқдорининг кескин кўтарилишига йўл қўймасликка ёрдам беради ва шунинг учун тўқлик ҳисси узоқ вақт давомида сақланиб қолади. Агар тузланган сабзавотларни ёқтирмасангиз, шунчаки сабзавотли салатга озгина сирка қўшсангиз бўлади, асосийси унинг миқдорини ошириб юбормаслик керак.

Тухум

Тухум нонуштада истеъмол қилиш мумкин бўлган ажойиб маҳсулотлардан бирирдир, у оқсилга бой бўлиб, узоқ вақт давомида тўқ сақлайди ва уларни қайта ишлаш учун жуда кўп энергия талаб этилади. Ҳар куни тухум истеъмол қилинг ва тез орада ўзингиздаги ўзгаришни сезасиз.

Қора шоколад

Ҳар куни бир неча бўлак қора шоколад истеъмол қилиш керак, ушбу маҳсулот какао доначалари бой бўлган махсус антиоксидантлар туфайли жуда фойдали ҳисобланади. Эътибор беришингиз керак бўлган асосий нарса — какао таркиби, шунинг учун таркибида камида 70 фоиз какао бўлган шоколадни танланг. Ёдда тутинг, бир ҳафта давомида мунтазам равишда қора шоколад истеъмол қилсангиз, бел атрофидаги ёғлардан сезиларли даражада халос бўлишингиз мумкин.

Фото: “Yandeks.ru”

Чили қалампири

Аччиқ қизил қалампир нафақат ажойиб ёғ парчаловчи, балки соғлом бўлишга ёрдам берадиган сабзавот ҳисобланади. Чили қалампиридан мунтазам фойдаланиш юрак хасталиклари хавфини камайтиришга ёрдам бериши исботланган, шу жумладан, қалампир вазн йўқотишга ёрдам беради. Ушбу сабзавотда кўп бўлган махсус модда — капсаицин иштаҳани камайтириш ва метаболизмни кучайтиришга ёрдам беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Парҳезсиз вазн йўқотса бўлади: Тез озишга ёрдам берадиган 6 та маҳсулот