Омлет, қовурилган тухум, шакшука... Тухумни ҳамма яхши кўради, шунингдек, улар менюда оқсилнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Буларнинг бари рост, лекин бир нечта нюанслар ҳам бор!
Тухум паст калорияли, минимал қайта ишланган озиқ-овқат ҳисобланади. Битта тухумда 6 грамм соф, юқори даражада ҳазм бўладиган оқсил, моно тўйинмаган ёғлар, мия учун фойдали бўлган холин, кўз учун зарур бўлган лутеин ва зеаксантин, антиоксидантлар ва жуда оз миқдорда натрий мавжуд.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тухум истеъмол қилишга тайёр одамлар соғлом овқатланишга мойил. Умуман олганда, тухум организм учун фойдалидир. Аммо уни кўп истеъмол қилиш юрак, буйрак касаллиги ёки диабетга чалинганлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Парҳезшунослар ҳафтада 7 дан 12 гача тухумни истеъмол қилиш стандарт хавфсиз миқдор деб ҳисоблашади. Аммо ҳар қандай вазиятда қатъий миқдорни фақат даволовчи шифокор индивидуал соғлиқнинг барча хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлайди.
Тухумга асосланган монодиетага ўтиришдан ёки ҳар қандай тушунарсиз вазиятда қайнатилган тухумни истеъмол қилишдан олдин унинг “дозасини ошириб юбориш” соғлиқ учун бешта хавф туғдириши мумкинлиги ҳақида билиб олинг.
Холестериннинг юқори даражаси
Бу борадаги баҳслар ўнлаб йилларки давом этиб келмоқда ва сўнгги маълумотлар холестерин борасида тухумни тўлиқ оқлаганга ўхшайди. Қондаги холестериннинг кўп қисми жигар томонидан ишлаб чиқарилиши ва озиқ-овқатдан келиб чиқмаслигини қайд этиш керак, шу боис бу ўринда индивидуал метаболизм ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Аммо ўртача катталикдаги тухумда 190 мг холестерин мавжуд. Бу кўп. Ёғлардан чекланмасангиз, фастфудларни ва қайта ишланган озиқ-овқатларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилсангиз, ҳисоб сизнинг фойдангизга ёзилмайди, аксинча, тез фурсатлар ичида вазн йиға бошлайсиз. Яна бир маълумот — холестерин фақат тухум сариғида мавжуд.
Юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади
Бу параметр олдингисига бевосита боғлиқ — холестерин қон томирларини ҳалок қилади. Ва шу боис юрак учун зарарли. Аммо тадқиқотлар буни аниқроқ исботлади — (экспериментда 500 минг хитойлик катта ёшлилар иштирок этди) кунига битта тухум юрак-қон томир касалликлари эҳтимолини камайтиради. Борди-ю, одам кунига 3-4 тухум истеъмол қилса, бу автоматик равишда уни хавф остига қўяди.
Ортиқча вазн
Ҳа, тухум соғлом оқсил манбаи, лекин фақат сабзавот билан истеъмол қилинган тақдирда. Оддий углеводлар ва ёғлар, айниқса, қайта ишланганлар билан биргаликда, тухум оқсили ва сариғи ортиқча вазнни келтириб чиқарадиган омиллардан бирига айланади.
Қандли диабет ривожланиш хавфи
Американинг Diabetes Care журналида эълон қилинган тадқиқот маълумотларига кўра, ҳафтасига еттитадан ортиқ тухум истеъмол қилиш 2-турдаги диабет хавфини оширади.
Зарарли озиқ-овқатга қарамлик
Бундай қарамлик шуки, менюда тухум қанча кўп бўлса, улардан тайёрланадиган таомларнинг зарарли бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Тухумни ўзини пишириш унинг озуқавий қийматини ўзгартирмайди, лекин уни нима билан пиширганингиз муҳим. Тухум асосан кўп сариёғда қовурилади ва натрий миқдори юқори бўлган колбаса ёки сосиска билан бирга истеъмол қилинади.
Шу тариқа тухум беихтиёр ортиқча миқдорда тўйинган ёғ, натрий ва калорияларни истеъмол қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг