Макаронни яхши кўрасизми? Жавоб “ҳа” бўлса, сизни айбламаймиз — ўзимиз ҳам худди шундаймиз. Макароннинг барча тури мазали ва осон тайёрланади, шунинг учун парҳез пайтида улардан воз кечиш жуда қийинлиги ажабланарли эмас. Бироқ макаронни соғлом турмуш тарзининг бир қисмига айлантиришга имкон берадиган бир нечта лайфхаклар мавжуд.
Оқ унли макарондан фойдаланманг
У юқори калорияли бўлиб, таркибида клетчатка мавжуд эмас. Чақмоқ тезлигида сўрилади ва қонда қанд даражасини оширади. Шундай қилиб оқ ундан қилинган макарон ҳақида унутинг — масалан, нўхат каби тўлиқ донлардан тайёрланган макаронни қидиринг.
Соусларни зайтун мойи билан тайёрланг
У сизни узоқроқ тўқ тутадиган соғлом ёғларни ва организм яллиғланишига қарши курашиш учун зарур бўлган антиоксидантларни ўз ичига олади.
Пишлоқни чекланг
Уни нима билан алмаштиришни билмаяпсизми? Веганлар тутган усулни бажаринг: озуқавий хамиртуруш макаронга пишлоқ ва озгина ёнғоқ таъмини беради. Улар, шунингдек, холестеринни камайтиришга ёрдам берадиган бета-глюканни ўз ичига олади, пишлоқ эса холестеринни оширади.
Сабзавотларни кўпайтиринг
Исмалоқ, булғор қалампири, қўзиқорин, брокколи, сабзи, қовоқ, гулкарам, яшил ловия — деярли ҳар қандай макарон билан бирлашганда ажойиб таъм ҳосил қилади. Уларнинг барчаси витаминлар, клетчатка ва антиоксидантлар билан тўла, буларнинг барчаси соғлом метаболизмни сақлаш учун керак. Бундан ташқари, сабзавотлар узоқроқ тўқ тутади ва шу билан кунлик калория миқдорини камайтиради.
Макаронга протеин қўшинг
Бу бутун донли маҳсулотлар макарон билан яхши кетади. Ликопчангизга товуқ ёки мол гўшти қўшишдан чўчиманг.
Паст калорияли соусни тайёрланг
Янги қаймоқ ва қаймоқли соулардан сақланинг. Ўрнига янги кўкатлар ва сабзавотлардан фойдаланинг. Мисол учун бир ош қошиқ зайтун мойида майда тўғралган пиёз ва бир бўлак саримсоқни қовуринг, сўнгра уларга иккита ўртача помидор қўшинг ва барчасини 15 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Соусни силлиқ қилиш учун уни блендерда айлантириб олинг.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг