14:45 / 11.07.2023
170

Жаҳон юлдузларининг фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари

Жаҳон юлдузларининг фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари

Ота-она бўлишни ҳақиқий бахт дейиш мумкин. Шу билан бирга унинг масъулияти ҳам катта куч талаб қилади. Сабаби сиз ҳар бир дақиқада маънавий ва жисмоний ресурсларни фарзандларингиз учун сарфлашингиз, уларни энг яхши нарсалар билан таъминлашингиз керак. Машҳурлар ҳам ўз фарзандини тарбиялашда бир қанча тавсияларга амал қилади. Улар ўз авлодларининг келажаги ҳақида қайғуриб, муносиб ва ​​меҳрибон инсонларни тарбиялашга ҳаракат қилади.

Уилл Смит

Актёр кўплаб ота-оналарнинг хатоси катталар болалардан жуда кўп нарсаларни кутишида деб билади. Ота-оналарнинг фикри фарзандиникидан мутлақо фарқ қилиши мумкин.

Рафиқам билан мен дўст бўлишни ва фарзандларимизга ёрдам беришни афзал кўрамиз. Улар ўзларининг ҳар қандай ташаббусларида ёрдам бера олишимизни ҳис қилишлари биз учун муҳим. Бизнинг мақсадимиз уларнинг танловига ҳеч қандай тарзда халақит бермаслиги керак”, — дейди Уилл.

Фото: Harper’s Bazaar

Люси Лью

Машҳур актриса Люси Лью 2015 йилда она бўлди. У ўғлини ёлғиз тарбиялайди. Шу билан бирга, Люси ҳеч қачон яқинларидан ёрдам сўрашдан уялмайди, у буни нормал ҳолат деб ҳисоблайди.

Менда ҳеч қачон ҳамма нарсани ўзим қилиш ‘мода’ бўлмаган. Мен учун фарзандим қулай шароитда бўлиши муҳим”, — дейди актриса интервьюсида.

Фото: Harper’s Bazaar

Дуэйн Жонсон

Дуэйн Жонсон барча ота-оналарга фарзандларининг ёшлигидан бирга бўлишни ва улар билан бирга ўйнаш имкониятидан фойдаланишни тавсия қилади.

Қизим эрталаб мени уйғотиб, ўйин ўйнашга чақира бошлаганини эслайман. Мен оғир ўтган суратга олиш жараёнларидан кейин атиги кунига уч соат ухлардим. Кейин ўйладим, бир неча йил ичида у катта инсонга айланади. Бунчалик эпчиллик билан менинг қучоғимга сакраб тушмайди. Мен у билан вақт ўтказиш имкониятини қўлдан бой бермайман”, — дейди Рок Instagram’даги саҳифасида.

Фото: Harper’s Bazaar

Кортни Кардашьян

Серфарзанд телевидение ходими, ўзининг тиғиз турмуш тарзига қарамай, жуда жиддий ва масъулиятли она ҳисобланади. “Кардашянлар оиласи” шоусининг эпизодларидан бирида Кортни ўзининг синглиси Кайлига фарзанд тарбия қилиш борасида қимматли маслаҳатлар берган.

Ҳар доим боланинг ҳис-туйғуларини гапириш ва муҳокама қилиш муҳим. Унга ҳис-туйғуларни ҳис қилиш яхши эканини айтишингиз керак. У буни қилишга ҳақли”, — дейди Кортни.

Фото: Harper’s Bazaar

Кайли Женнер

Кайли Женнерга опасининг маслаҳати фойдали бўлди. Бироқ модель Стормини тарбия қилиш жараёнида яна бир муҳим маслаҳатга амал қилади.

Қизим дунёга келиши билан мен атрофимдаги инсонларни саралайдиган бўлдим. Шунинг учун, ҳозир ёнимда фақат кучли ва муваффақиятли инсонлар бор. Ишончим комилки, Сторми уларга худди шундай қарайди. Ахир, катталар болаларга ўрнак бўлиши керак”, — дейди модель.

Фото: Harper’s Bazaar

Женнифер Гарнер

Машҳур жуфтлик фарзанд тарбия қилиш борасидаги фойдали маслаҳатларни мухлисларига тақдим этиб боради. Бироқ, Женнифер Гарнер болаларни тарбиялашда аниқ қоидалар йўқлиги ҳақида фикр билдирган.

Сиз бир нечта китобларни ўқишингиз, мукаммал ота-онани яратадиган курсларга боришингиз мумкин, бироқ кейинчалик буларнинг кўпи иш бермаслигини тушунасиз. Чунки барча болалар ҳар хил. Шунинг учун сиз шунчаки дам олишингиз керак”, — деб маслаҳат беради Гарнер.

Фото: Harper’s Bazaar


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жаҳон юлдузларининг фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари