14:26 / 15.07.2023
527

Умрни 15 йилга қисқартиради: кўпчилик фойдали ҳисоблайдиган, аслида мутлақо зарарли бўлган маҳсулотлар

Фото: Marie Claire

Вазн йўқотиш учун мўлжалланган кенг тарқалган маҳсулотлар вазнингизни ошириши ва соғлиғингизни ёмонлаштириши мумкин, деб ёзмоқда Marie Claire нашри

Ҳаддан ташқари озғинлик ва кучли диеталар соғлом тана ва тўғри овқатланиш модаси билан алмаштирилди. Ва бу мавзу шунчалик кенгки, биз ҳар куни янги нарсаларни ўрганишда давом этамиз. Мисол учун, кўпчилигимиз қайта ишланган озиқ-овқатларнинг хавфлилигини биламиз. Буларга чипслар, таркибидаги какао миқдори кам бўлган шоколад, гамбургер ва картошка фри каби турли хил тез тайёрланадиган таомлар киради. Бироқ бу зарарли таъсири нечоғлик эканини ўрганмасдан туриб кўпчилик улар ҳақида билади. Аммо баъзи озиқ-овқатлар борки, улар ҳали ҳам соғлом ҳисобланади.

Буларга смузилар, тайёр бутербродлар ва болалар учун йогуртлар киради. Британиялик гастроэнтеролог Тим Спектрнинг сўзларига кўра, бу озиқ-овқатлар ҳатто вазн йўқотиш учун ҳам танланишига қарамай, кучли қайта ишланган озиқ-овқатлар деб таснифланади. Бунинг сабаби шундаки, агар сиз ушбу маҳсулотларни дўкондан сотиб оладиган бўлсангиз, унда маҳсулотда кўринишини сақлашга ёрдам берадиган турли хил зарарли компонентлар мавжуд. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларда яроқлилик муддати узайтирилган ингредиентлардан фойдаланилади, барча табиий маҳсулотлар эса чекланган сақлаш муддатига эга.

Фото: Marie Claire

Ошқозон ва ичакка зарар етказишдан ташқари, қайта ишланган овқатларнинг зарарли таъсири туфайли умрингизни қисқартиради.

Ҳаёт сифатисезиларли даражадапасаяди: масалан, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини доимий истеъмол қилишдан терингиз ёмонлашади вавазнингиз ортади.

Бу муаммо ҳақиқатан ҳам долзарбдир, чунки қайта ишланган маҳсулотлар арзон ва кўпгина дўкон расталарида учрайди. Хусусан, мактаблар ва болалар бўлимларидаги сотув автоматларига тез-тез жойлаштириладиган тайёр бутербродлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, улар тўйдирмайди, сабаби улар таркибида фойдали компонентлар деярли йўқ. Натижада сиз яна овқатланиш муаммосини ҳал қилишингиз керак бўлади, фақат энди бир неча баробар кўпроқ оч қоласиз.

Фото: Marie Claire

Бироқ кўпчилигимиз учун қайта ишланган овқатдан бутунлай воз кечиш имконсиз: кимдир баъзан овқат пиширишга вақт топа олмайди, кимдир одатларини ўзгартиришга тайёр эмас ва кимдир шунчаки бунга эҳтиёж сезмайди. Шунга қарамай, диетангизга иложи борича табиий шаклда янги мева ва сабзавотларни, шунингдек, бошқа минимал қайта ишланган озиқ-овқатларни киритишингиз керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умрни 15 йилга қисқартиради: кўпчилик фойдали ҳисоблайдиган, аслида мутлақо зарарли бўлган маҳсулотлар