Тарвузда жуда кўп фойдали витаминлар мавжуд — тиамин, рибофлавин, каротин, темир ва бошқалар. Шунингдек, серсув бу полиз экини таркибида мушаклар ва асаб тизимининг фаолиятини яхшилайдиган магний учрайди. Энг асосийси, тарвуздаги B9 витамини организмнинг нормал ривожланишини таъминлайди ва тарвуз ажойиб диуретик ҳисобланади.
Ушбу мевада калория паст бўлгани боис ҳар қандай диетага киритиш мумкин.
Лекин мунтазам равишда ҳар куни тарвуз истеъмол қила олмайсиз!
Ёдингизда бўлсин: тарвузнинг кундалик истеъмоли катталар учун ўртача 500 грамм миқдордан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар (айниқса, ҳомиладорликнинг сўнгги босқичларда) ва ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлар томонидан истеъмол қилинмаслиги тавсия этилади, чунки тарвуз газ ҳосил бўлишини оширади.
Тарвузни қонда калий миқдори юқори бўлган одамлар истеъмол қилишлари чекланган, чунки бу билан юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар юзага чиқиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, буйрак патологияларидан азият чекадиганлар ва простата муаммоси бўлган эркакларнинг тарвуздан тановул қилиши назоратда бўлиши зарур.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг