22:45 / 24.08.2023
264

Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган араб хурмосининг яна қандай фойдали хусусиятлари бор?

Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган араб хурмосининг яна қандай фойдали хусусиятлари бор?

Фото: “Яндекс.ру” 

Тарихан аниқланган ҳақиқат, араб хурмоси Арабистон яриморолида 6 минг йил олдин ўстирилган. Бу меваларнинг тасвирлари Миср пирамидалари ичида ва Бобил ибодатхоналари харобаларида ҳам бор.

Қуёшнинг кучи

Қадим замонлардан бери араб хурмосига эркаклар саломатлиги учун энг фойдали мевалардан бири сифатида қаралади. Витаминлар ва бошқа озуқавий моддаларга бой мевалар чарчоқни яхши кетказиши ва куч бериши мумкин. Машғулотдан кейин бир нечта араб хурмосини истеъмол қилиш керакли моддаларнинг муҳим қисмини тўлдириши ва тананинг нормал фаолиятини тиклаши мумкин”, — дейди диетолог Анна Серафимович.

Араб хурмоси кексалар учун жуда фойдали, чунки ушбу мевада калий ва магний кўп. Булар юрак-қон томир саломатлиги учун муҳим ҳисобланади. Араб хурмосини мунтазам истеъмол қилиш инсулт ва юрак хуружи хавфини камайтиради. Бундан ташқари, хурмо холестерин даражасини тартибга солади ва тромбларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Фото: “Яндекс.ру”

Қайта тикловчи таъсир

Араб хурмоси нафақат қон айланишига, балки узоқ умр кўришни истайдиган инсонларнинг организмига ҳам фойдали таъсир кўрсатади. Ушбу меваларда антиоксидантларнинг концентрацияси шунчалик юқорики, улар Альцгеймер касаллиги, қандли диабет ва малигн неоплазмалар каби жиддий касалликларнинг комплекс профилактикасида қўлланади. Араб хурмоси жигар, буйраклар фаолиятини рағбатлантиради, мияда қон айланишини яхшилайди.

Фото: “Яндекс.ру”

Шу билан бирга, кунига уч-бешта араб хурмоси билан чекланиш керак.


Манба: Daryo.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган араб хурмосининг яна қандай фойдали хусусиятлари бор?