Саломатлик учун муҳим бўлган D витамини нафақат метаболизм, балки суяклар ва мия фаолияти учун ҳам фойдали ҳисобланади. Унинг етишмовчилиги натижасида организмда бир қанча касалликлар кузатилади. Иссиқ мавсумда ушбу витаминни қуёш нуридан олиш мумкин бўлса, кунлар салқинлашгани сари кунлик эҳтиёжни қоплаш учун “қуёш витамини”га бой маҳсулотлар истеъмол қилиш керак.
Қўзиқорин
100 грамм қўзиқоринда кунлик эҳтиёж учун зарур бўлган D витамини бўлади. Шу сабаб мазкур маҳсулотдан таом тайёрлаш, салат ёки сендвичга қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Лосос
Лосось балиғи D витаминининг манбайи ҳисобланади. Организмда “қуёш витамини” меъёрда бўлиши учун ҳафта давомида икки марта лосос истеъмол қилиб туриш керак.
Тухум
Бир дона тухумда 4 фоиз D витамини бўлгани сабаб биргина унинг ўзи билан кунлик меъёрни қоплаб бўлмайди, аммо қўшимча сифатида истеъмол қилиш мумкин. Тухумдан тайёрланган нонушта энг фойдали вариантлардан бири.
Пишлоқ
100 грамм пишлоқда кунлик меъёр ҳисобланган D витаминининг 3 фоизи мавжуд. Пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш инсультга чалинишнинг олдини олади ҳамда юрак қон-томирларнинг саломатлигини таъминлайди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг