date
views 17 350

Олимлар ҳафтанинг қайси кунида даҳо фарзанд дунёга келишини аниқлашди

Олимлар ҳафтанинг қайси кунида даҳо фарзанд дунёга келишини аниқлашди

Олимлар, шунингдек қайси ойда истеъдодли одамлар дунёга келишини ҳам аниқлашди. Бу ҳақда “Deti.mail.ru”га асосланиб “Даракчи” нашри хабар берди.

Марказий аэрогидрология институти олимлари турли даврларда яшаб, ижод қилган 750 нафар даҳонинг таржимаи ҳолини ўрганиб, ҳафтанинг қайси кунларида қобилиятли даҳолар туғилишини таҳлил қилишди.

Тадқиқот натижалари даҳолар асосан сешанба куннинг иккинчи ярмида ва чоршанба, шанба кунларининг биринчи ярмида дунёга келиш эҳтимоли юқорилигини кўрсатди.

Сешанбанинг иккинчи ярмида Айвазовский, Байрон, Гагарин, Моцарт, Рахманинов, Лев Толстой, Чарли Чаплин, чоршанбанинг биринчи ярмида Бальзак, Куприн, Екатерина II, Петр I, Маяковский, Ницше ва бошқалар туғилгани маълум бўлди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда феврал ойида ҳам қобилиятли ва ақлли фарзандлар дунёга келар экан. Улар бу ҳолатни инсоннинг ақлий салоҳиятига жиддий таъсир қиладиган қуёшнинг фаоллиги билан боғлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар ҳафтанинг қайси кунида даҳо фарзанд дунёга келишини аниқлашди