
Attention.плус. нашриёти таъкидлашича, меваларнинг бари фойдали деб ўйлаш хатодир. Айниқса, баҳор фаслида сотиладиган мева ва сабзавотлар генетик модификацияланган ва кимёвий моддалар меъёрдан ортиқ миқдорда қўшилган бўлади.
Помидор

Фото: Klike.net
Мутахассислар истеъмолчиларни эрта кўкламда помидор сотиб олишдан қайтармоқда. Чунки баҳорда етиштирилган аксарият мева ва сабзавотларда яхши таъм, ҳид ва фойдали хусусиятлар бўлмайди.
Бодринг

Фото: Mykaleidoscope
Бодринг билан ҳам худди шундай вазият: қишда бодринг пестицид ёрдамида ўстирилади ва зарарли модда баҳорда униб чиққан сабзавот таркибида қолиб кетади.
Қулупнай

Фото: Дзен
Баҳорда истеъмол қилиш энг хавфли бўлган мева — қулупнай деб топилди. Январь февраль ойларида экилган резавор мева ҳаддан ортиқ пестицид ва кимёвий ўғитлар билан етиштирилади.