Байрам арафасида Sputnik Ўзбекистон мухбири 8 март куни аёл-қизлар қандай совға олишни ҳоҳлашларини аниқлаштирди ва турли нарҳлардаги совғалар учун ғояларни жамлади.
Ақлли колонка
Ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетган мультимедиа гаджети эгасининг овозли буйруқларини бажаради. Қурилма билан турли мавзуларда гаплашиш, мусиқани ёқиш ва ўчиришни сўраш, исталган саволни бериш ва жавоб олиш, шунингдек, янгиликларни тинглаш ва тирбандликлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Бундан ташқари, ота-оналарнинг кузатишларига кўра, болалар ҳам ақлли гаджет билан гаплашишни яхши кўрадилар.
Нархи: 1 млн 599 минг сўмдан бошланади.
Спа ёки дўкон учун сертификат
Яна бир ёқимли совға – парваришлаш процедуралари учун сертификат. Қизлар массаж ёки косметолог хизматлари учун сертификат олиш ғоясини маъқуллайдилар. Сўровномада иштирок этганларнинг баъзилари машҳур бренд, қимматбаҳо косметика дўконининг сертификатларига эга бўлишни хоҳлашади.
Нархи: 250 минг сўмдан.
Соч турмаклаш учун гўзаллик гаджетлари
Энг мақбул бўлган совғалар орасида – мультистайлер, фен ва плойка ўрин олган. Асосийси, маҳсулот сифатига эътибор беришдир. Бозорда ёки тасдиқланмаган дўконларда қурилмаларни сотиб олиш ва ҳаридга маблағларни тежаш маслаҳат берилмайди. Дўконда бизга берилган маълумотга кўра, соч турмаклаш мосламаларининг нархи маҳсулотларнинг сифати ва сочларга етказадиган зарари билан белгиланади. Зарар қанчалик кам бўлса, қурилма шунчалик қимматроқ бўлади.
Нархи: 500 минг сўмдан бошланади.
Бюти-ёстиқ
Бу ёстиқ эгасига гўзалликни сақлаб қолиш ва уйқудан кейин шишларни олдини олишга ёрдам беради. Бюти-ёстиқ – бу ортопедик ёстиқнинг бир тури. У турли шаклларда бўлади. Қоидага биноан, бундай ёстиқлар хотира эффектига эга ва бошни тўғри ҳолатда ушлаб туради. Бундай ёстиқлардан фойдаланувчилар бўйинда камроқ оғриқ ҳис қилишларини, уйғонганидан кейин бўйин ва юздаги ажинларнинг камайишини қайд этишди. Бундан ташқари, стилистлар ҳам бундай ёстиқларнинг афзалликлари ҳақида гапиришади. Улар соч сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган ипак матоли ёстиқни танлашни тавсия қиладилар.
Нархи: 220 минг сўмдан.
Аксессуарлар
Ноутбук, планшет ва телефон учун ғилоф ҳам қизлар учун ёқимли совғадир. У чарм, материал ёки пластмассадан тайёрланган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кўплаб замонавий ноутбук ғилофлари мустақил аксессуарга айланади ва сумка кўринишида бўлади.
Нархи: 200 минг сўмдан.
Турли хил чой ёки шоколад
Яхши чойлар ёки турли хил шоколадлар тўплами алоҳида совға ёки асосийсига яхши қўшимча бўлиши мумкин. Агар ноодатий совға беришни хоҳласангиз, чой маросими тўпламини ёки шоколад ҳайкалча беришингиз мумкин.
Нархи: 250 минг сўмдан.
Рақамлар бўйича расм чизиш
Бундай расмни бўяш учун тасвирий санъат бўйича кўникмалар талаб қилинмайди ва тайёр бўлган расм уйнинг декорациясига кўрк қўшади. Бироқ, даражаларга эътибор бериш керак. Улар бўяш керак бўлган қисмларнинг ўлчамига боғлиқ. Деталлар қанчалик кичик бўлса, даража шунчалик қийин бўлади. Агар совға олувчи ижодий ишларга жуда қизиқмаса, унда 1-2 даражадаги расмларни танлаш яхшидир.
Нархи: 80 минг сўмдан бошланади.
Телефон, планшет, ноутбук
Бугунги кунда деярли ҳар бир инсонга керак бўлган қурилмалар энг орзу қилинган совғалар қаторига киради. Қурилмани сертификатланган дўконлардан харид қилинг ва харид чекини, албатта, ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйинг.
Нархи: 2,5 млн сўмдан бошланади
Хизматларга обуна
Мактаб ўқувчилари ёки талабаларга обуна бўлиш имкониятини совға қилиш яхши фикрдир. Сўров натижаларига кўра, улар бундай совғани олишдан бош тортмаган бўлардилар. Танлов катта. Бу мессенжерга премиум обуна, дастурлаш курси ёки онлайн кинотеатр хизмати бўлиши мумкин. Бундай совғани дунёнинг исталган жойидан бериш мумкин.
Нархи: 50 минг сўмдан бошланади.
Заргарлик буюмлари
Ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган классик совға. Қизлар сирғалар, билагузуклар, узуклар ёки туморлар олишни хоҳлашади. Совғани ўзига хос қилиш учун исмнинг бош ҳарфлари ёки махсус санани ўйиб ёздириб, буюртма беришингиз мумкин. Қабул қилувчининг таъмига мос бўлиши учун заргарлик буюмлари тайёрланадиган металлни ва унинг услубини алоҳида эътибор билан танлашингиз керак.
Нархи: 200 минг сўмдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари