17:53 / 13.03.2024
213

Парҳезсиз озишга ёрдам берадиган 8 та одат

Парҳезсиз озишга ёрдам берадиган 8 та одат
Бугунги кунда ҳар бир аёл соғлом турмуш тарзи нима эканлигини тушунади. Лекин баъзан залдаги машқлар ҳам, турли хил диеталар ҳам натижа бермайди. Очлик ва асаб бузилишларсиз қандай қилиб озиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.

Ҳеч қандай очликсиз озинг

Агар оч қолсангиз, ошқозонга меъда кислотаси ўрнига ёғ кислоталари келиб тушади, бу кислоталар ялпи тўйиш ҳиссини беради. Овқат бу — калория, яъни миямиз ва бошқа органларимиз учун “қувватланиш” энергияси ҳисобланади. Оч қолганда биринчи навбатда мушак клетчатка ва лимфоид тўқималар йўқолиши ҳисобига вазн йўқотамиз, охирги навбат ёғга келади. Шу сабабли ё-ё эффекти юзага келади, бу ном “қайтиб келадиган ғилдирак” тамойили асосида қурилган ўйинчоқ шарафига берилган. Амалиётда ҳам шундай: тез йўқотилган вазн кейин янада тезроқ ортади, бу эса озишга ёрдам бермайди.

Иловалар орқали кўрсаткичларни кузатинг

Чиройли қоматга эришиш учун спорт залда узоқ вақт давомида меҳнат қилиш керак. Секин-секин, лекин мақсад сари ишончли ҳаракат қилиш учун смартфонда иловалар ёрдамида кўрсаткичларнинг ўзгаришларини кузатиб боринг. Кунига етарли миқдорда қадам ташлаганингизни текширинг. Сув ичиш етарли миқдорда эканлигига ва ҳоказоларга эътибор беринг.

Мунтазам жисмоний машқлар қилинг

Фаол иш ҳафтасидан кейин дам олиш кунларини диванда ётиб ўтказишни хоҳлайсиз. Аммо ҳар қандай фаолиятнинг тўпланадиган таъсири бор. Организм учун икки-уч соат югуриш йўлакчасида машғулот ўтказишдан кўра, ҳар куни бир соат давомида шуғулланиш анча фойдалироқ. Муҳими миқдор эмас, балки мунтазамликдир.

Спортдан кейин ҳеч нарса еманг

Спорт машқларидан кейин калория йўқотамиз. Шунинг учун организм оч қолади. Бироқ гормонал балансни тиклаш ва фойдали овқат тайёрлаш учун бир оз кутиш керак. Энг ёмон вариант – дарҳол хамирли, ширин ва шўр нарсаларга ёпишиш. Машқлардан кейин сув ичиш мумкин, фақат газланган ёки таркибида шакар бўлмаслиги керак.

Ланчбокс тайёрланг

Фойдали одатни қўллашга ўтинг — ўзингиз учун кечқурун ёки эрта тонгда ланчбокс тайёрланг. Унга киноа, ёнғоқ, олма ва бошқа меваларни тўғранг. Бу ҳақиқий витаминлар омбори бўлиб, танангиз сиздан миннатдор бўлади.

Хонага қалин пардалар осинг

Қанчалик ғалати туюлмасин, лекин озишда мелатонин гормони жуда муҳим, у физиологик жараёнларни меъёрлаштиради. Смартфон ва компьютер экранига доимий тикилиш туфайли кўк-бинафша спектрли ёруғлик тарқатадиган қурилмалар сабаб биоритм бузилади. Шунинг учун қоронғи хонада ухлаш жуда муҳимдир.

Сув, кўк ва ўтли чойлар ичинг

Кундалик меъёрда сув ичиш фойдали, чунки у моддалар алмашинувини 30 фоизгача тезлаштиради. Эффект янада сезиларли бўлиши учун сувга бир оз лимон шарбати қўшиш мумкин. Худди шундай таъсирни кўк ва доривор ўтли чойлари ҳам беради.

Ширинликларни енг, лекин фақат фойдалисини

Глюкоза мия ишлаши учун жуда муҳим, шу сабаб ширинликлардан мутлақо воз кечиш шарт эмас. Овқатланиш одатларини бир оз ўзгартириш кифоя. Масалан, дўкондаги крахмалли ва қайта ишланган шакарли шоколад ўрнига, ёнғоқ ва какао кукунидан грильяж тайёрлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Парҳезсиз озишга ёрдам берадиган 8 та одат